Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 56-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусида халқаро илмий-экспериментал онлайн конференция ўтказилади.
Конференция 2020 йил 29 апрель Тошкент вақти билан соат 12:00 да “ZOOM” платформаси орқали амалга оширилади.
Қуйидаги ҳавола орқали конференция дастури билан танишишингиз мумкин:
https://telegra.ph/onlayn-konferentsiya-04-26