loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Элга хизмат – олий ҳиммат

Бадиий академия тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳафтанинг чоршанба куни талаба-ёшларда юртимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, уларнинг халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар руҳида камол топишларини таъминлаш мақсадида Ахборот ва мураббийлик соатлари доимий ўтказиб келинмоқда.

Бугун, 30 март куни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси томонидан ушбу дарсларни мазмунан янада бойитиш ҳамда таъсирчанлигини ошириш мақсадида институтда фаолият юритаётган гуруҳ мураббийлари учун махсус семинар ташкил этилди.

Семинарда ушбу ҳафта машғулотлари «Элга хизмат – олий ҳиммат» мавзусида ўтказилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, мавзунинг аҳамияти, талаба-ёшларнинг онги тафаккурида Ватан манфаатини доимо юқори қўйиш, элу юрт учун хизматга шай бўлиш каби эзгу тушунчаларни шакллантириш борасида тавсиялар берилди.

Шундан сўнг мураббийлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига масъуллардан атрофлича жавоблар олишди.