loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Эртаклар яхшиликка етаклар

Бугун Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион маркази биносида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, вилоят миллий гвардия ҳарбий бошқармаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзбекмультфильм” студиясидан ташриф буюрган Дмитрий Власов ҳамда Ҳабибулла Махмудхўжаев билан вилоятда ижод қилаётган рассомлар, сценарий ёзувчи ижодкорлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда миллий қаҳрамонлар образлари ёритилган ижодий асарлар асосида мультфилмлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Тошкент шаҳридан келган ижодкорлар вилоят ижодкорларига халқона руҳдаги мультфилмлар яратиш борасида маслаҳатлар беришди.

Тадбир давомида мультфилмларни яратиш жараёнида ишлатиладиган жиҳозлар ва кўргазмали роликлар намойиш этилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг 1-йўналиши ижросига қаратилган мазкур тадбирда, шунингдек, Жиззах шаҳридаги санъат мактаб-интернати талабалари Дилшод Аллаёров, Шахризода Хусанова, Мадина Ўрозалиеваларнинг ўзбек халқ эртаклари асосида чизган суратлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.