loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Эски шаҳар бўйлаб сайр

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида график рассом Евгений Пановнинг шахсий кўргазмаси очилди.

Мазкур вернисажда рассомнинг қадимги Тошкент, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар мавзусидаги асарлари ўрин олган.

2014 йилда рассом яна тасвирий санъатга қайтиб, фусункор манзаранинг жозибасидан илҳомланган ҳолда графиканинг ўзига хос  техникаси бўлган акварелда “Қадимги Тошкент” янги лойиҳаси устида иш бошлайди.

Болалик хотираларига сингиб кетган севимли шаҳарнинг қиёфалари кўз ўнгингизда намоён бўлади. Эски уйлар, вақтнинг таъсирида қовжираган ва қийшайган деразалар, муюлишли йўллар ва қуёш нурларига чўмган уйлар, эски шаҳар, ховлилар, балконлар кўргазмадан жой олган асарларда акс эттирилган. Вақтнинг эса шиддат билан ўтиб боришини илғаш мумкин.

Рассом атрофидаги оламни самимийлиги, беқарорлиги, дахлсизлигини намоён этган ҳолда, кўҳна Тошкент гўзаллигини ҳиссиётлари орқали ифодалай олган.

Кўргазма 22 декабрга қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.