loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Эски шаҳар» гуруҳи табиат қўйнида

«Эски шаҳар» гуруҳи ижодкорлари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо таниқли рассомлар – Дилором Мамедова, Абдуҳаким Каримов ва Дилмурод Йўлдошев «Ўзбекистон манзаралари» акцияси доирасида шу ҳафта Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Байтқўрғон қишлоғи ҳамда Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудудида бўлиб, ушбу масканларнинг манзараларини ишладилар.

— Тошкент вилояти юртимизнинг сайёҳлик марказларидан бирига айланиш учун катта салоҳиятга эга. Ўйлайманки, биз ишлаган асарлар ёш авлодни бетакрор табиатимиз неъматларини асраб-авайлашга ўргатиш, экологик туризмни ривожлантиришга хизмат қилади, — дейди рангтасвирчи рассом Дилором Мамедова. — Қолаверса, тасвирий санъатга ошно бўлган ёшларимизда юртимизда ҳукм сураётган қиш зийнатини рангларда ифодалаш маҳоратини оширади.

“Ўзбекистон манзаралари” акцияси Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказиб келинаётган лойиҳа бўлиб, ундан кўзланган мақсад амалий санъат усталари ва рассомлар иштирокида юртимиз ҳудудларида пленэрлар ташкил этиб, табиат манзараларини тасвирлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, тасвирий санъатга қизиқишларини ошириш, шунингдек, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришдан иборат.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.