loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ЭЪЛОН! ИЖОДИЙ ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ!

Миниатюра ва халқ амалий санъати йўналишидаги ёш ижодкорларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови эълон қилинади.

Танловда 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасидаги ижодий йўналишга ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва олийгоҳларнинг барча ўкувчи-талабалари иштирок этиши мумкин.

Танлов икки ёш тоифаларида ўтказилади:

15 ёшдан 17 ёшгача;

18 ёшдан 20 ёшгача.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич-ҳудудий босқич. Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва санъат мактаблари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, соҳа йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимлари томонидан 1 февралдан 1 мартгача ўтказилади.

Иккинчи босқич –республика босқичи. Биринчи босқич ғолиблари             10 мартдан 10 апрелгача ўтказиладиган Республика босқичида иштирок этадилар.

Танловга битта иштирокчи томонидан эркин мавзуда яратилган 4 (тўрт) донагача бўлган ижодий ишлар тақдим этилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёш ижодкорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

http:/www.artacademy.uz  сайтида жойлаштирилган намуна асосида тўлдирилган ариза;

иштирокчининг паспорт (ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхаси;

тақдим этилган барча ижодий ишлар ҳақида маълумот берилиши (асар номи, яратилган йили, техникаси);

– тақдим этилган барча ижодий ишлар номи ўзбек ва рус тилларида берилиши;

– эркин мавзудаги сўнгги уч йил давомида яратилган муаллифлик ишлари.

– иштирокчининг охирги 3 ой ичидаги 4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурати.

Ҳудудий босқич иштирокчилари аризалари  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимларининг Ташкилий қўмиталарида, Республика босқичи иштирокчиларининг ҳужжатлари                     2021 йилнинг  01 мартидан  10 мартига  қадар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 37/А-уй манзилида (телефон:                          (71) 252-30-88,  (71) 256-35-56) қабул қилинади.  

Танлов ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича белгиланади:

Энг яхши миниатюра асари учун;

– Энг яхши график асари учун;

– Энг яхши наққошлик асари учун;

– Энг яхши амалий санъат асари учун (амалий санъат турлари бўйича)

Республика босқичи ғолиблари “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъат асарлари танлови ғолиби Дипломи ҳамда  танлов ташкилотчилари томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Танлов шартлари ва Низоми билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг http:/www.art-academy.uz  расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:

(+99871) 232-17-66,  (+99871) 252-30-88

ҚУЙИДА МАЗКУР ИЖОДИЙ ТАНЛОВ АНКЕТАСИ ВА НИЗОМИ

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.