loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 14 апрелдаги 05/1-953-сонли топшириғига мувофиқ “Мустақиллик монументи”нинг дастлабки лойиҳа намуналарини такомиллаштириш мақсадида етакчи санъатшунос олимлар, истеъдодли ҳайкалтарош ва рассомлар ўртасида танлов эълон қилинмоқда.

Монумент лойиҳасида халқимиз мустақиллиги ва озодлиги, эркин ва фаровон ҳаётини бадиий-монументал усулда акс эттирадиган таъсирчан рамзларни топиш ҳамда улардан самарали фойдаланган ҳолда меъморий ечимларни яратишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

Ижодий ишлар жорий йилнинг 24 апрелига қадар Бадиий академия Ташкилий қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: (71) 232 – 06 – 75

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.