loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Япония маданият кунлари

Шу йил 25-29 май кунлари Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида Япониянинг Ўзбекистондаги маданияти кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу лойиҳа ташкилотчилари: Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи, Ўзбекистон-Япония маркази, Тошкентдаги япон чойининг ўрганиш жамияти ва «Ўзбекистон-Япония» дўстлик жамияти.

Япония маданияти кунлари доирасида анъанавий япон кимоноси, аёллар белбоғи – «оби», япон елпиғичи, қўғирчоқлар ва япон таомлари кўргазмалари тақдим этилади.

Шунингдек, Япониянинг анъанавий хаттотлик санъати – шодо, чой маросими, сумие, кирие (япон апликацияси), япон ширинликларини тайёрлаш ва япон тили бўйича маҳорат дарслари ва намойишлар бўлиб ўтади. Япон маданияти ихлосмандлари ва мухлисларини ушбу тадбирга таклиф қиламиз.

Маълумот учун телефонлар: 71. 256-35-56, 71. 252-30-88

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.