loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшларга байрам тадбири

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ёшлари учун Талабалар турар жойида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида ўқув ишлари бўйича проректор Омонулла Салихов барча ёшларни бугунги байрам муносабати билан  қутлади ва юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва шароитлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар бу имкониятларга муносиб тарзда ўз билим ва иқтидорларини янада бойитиб, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиш учун тинимсиз изланишлари лозимлигини, хусусан, бугун Муҳтарам Президентимиз Қарорлари билан «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорига айланган Фазлиддин Анваров ҳам ёшлар учун бир ўрнак эканлигини, шу билан бирга, институт раҳбарияти ёшларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг талаба-ёшлар ҳам сўз олиб, уларга яратилаётган имконият ва шароитлардан мамнун эканликларини, шу баробарда, олдиларига жуда ҳам юксак мақсадларни қўйганларини, буларга эришиш учун тинмай ўқиш ва изланишга тайёр эканликларини баён этишди.

Тадбирда йил давомида ўз билими, иқтидори ва ахлоқи билан барча талабаларга намуна бўла олган бир гуруҳ талаба ёшлар институт раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ёшларга байрамона кайфият улашиш мақсадида тадбирда бир биридан гўзал ва шўх куй-қўшиқлар янгради.

Истеъдодли талаба-ёшлар ўзларининг ажойиб чиқишлари билан йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.