loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нурнинг ҳар бир ташрифи кун тартибида ёшлар билан учрашув алоҳида ўрин тутади. Бу анъана Термиз давлат университетида ҳам давом этди.

Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур мазкур олий таълим даргоҳида билим олаётган талаба ёшлар билан бўлиб ўтган ижодий учрашуви савол-жавобларга бой тарзда кечди.

Ёшлар бугунги кун ўзбек тасвирий санъатининг улкан мўйқалам соҳибларидан бири бўлган Акмал Нурнинг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, ўзбек тасвирий санъатига оид қарашлари, фикр-мулоҳазалари,рассом сифатида эришган ютуқлари билан қизиқишди.

-Ҳар бир ютуқнинг замирида фақат меҳнат, мақсад сари ҳар қандай қийинчиликлардан чекинмай қатъий интилиш, ирода ётади. Сиз, ёшлар олдида бугун улкан имкониятлар бисёр, фақат меҳнат қилиш керак, жаҳонга чиқиш учун бирор хорижий тилни албатта пухта ўзлаштиришингиз керак, – деди Акмал Нур.

Учрашув якунида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур томонидан шу йилнинг октябрь ойида Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Миллий сувенирлар фестивали»нинг “Энг яхши сувенир маҳсулотлари тўплами” номинацияси бўйича Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг дипломи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Сурхондарё вилояти туризм ва спорт бошқармасининг ушбу фестивални ташкил этишда яқиндан кўмаклашгани учун Ташаккурномаси ўз эгаларига топширилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.