loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшлар ойлигида санъат

Июнь ойи давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” ва унинг доирасида турли соҳалардаги танловлар, фестиваллар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

“Ёшлар ойлиги”да Чирчиқ шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ва Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги  ҳамкорлигида “Подиум” номли маданий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Альфира Зарипова раҳбарлигидаги ,,Start school” студияси ўқувчиларининг аёллар ва болалар уст-бош кийимлар дизайни намойиши, студия ўқувчилари ҳамда Чирчиқ шаҳар мусиқа мактаблари ўқувчиларининг тасвирий санъат асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кечада Чирчиқ шаҳри БМСМ ўқувчилари ўзларининг ашула ва рақсдан иборат бадиий чиқишлари билан томошабинларга аъло  кайфият улашди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.