loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш ҳайкалтарош «Таҳсин» мукофотига сазовор бўлди

Куни кеча, яъни 16 декабрь куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан янги “Таҳсин” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Таҳсин» мукофоти йил давомида у ёки бу соҳадаги меҳнати ва ютуғи кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган иқтидорли, серғайрат ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган. Мукофотга, аввало, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла, ўқиш ёки иш жойида одоб-ахлоқи ва меҳнати билан жамоатчилик ҳурматини қозонган 30 ёшгача бўлган 500 нафардан ортиқ ёш номзоди кўрсатилди. Шулардан 22 нафар номзод “Таҳсин” мукофотига сазовор бўлди.

Шулар орасида ёш ҳайкалтарош Баҳром Норбоев  “Ҳайкалтарошлик йўналиши ривожидаги ташаббуси учун” номинациясида мукофотга муносиб топилди.

Мукофот совриндорига пул мукофоти, диплом ва махсус статуетка топширилди.

Ёш ижодкорни эришган ушбу муваффақияти билан табриклаймиз!

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.