loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўзбекистон амалий санъати ҳақида китоб альбом

Ўзбекистон амалий санъати жуда бой ва ранг-баранг бўлиб, у узоқ тарихга эга. Қадимги ва замонавий  ўзбек усталари – ҳунармандларнинг кулолчилик, гиламчилик, ипакчилик, каштадўзлик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, заргарлик, кандакорлик, наққошлик ва бошқа  соҳалардаги энг сара асарлари ўзбек  амалий санъатининг  ҳар бир тарихий даврдаги ривожланиш босқичини намоён этади.

Мамлакатимиз мустақилликга эришгач, халқимизнинг миллий маданияти, анъаналарини эъзозлашга, шунингдек, анъанавий ҳунармандчиликни  авайлаб-асрашга  қизиқиш ва эътибор кучайди, уста-ҳунармандлларни қўллаб-қувватлашни давлат ўз зиммасига олди. “Устоз-шогирд” тамойилига асосланган ёш уста-ҳунармандларни тайёрлаш мактаблари қайта жонланди,  Ўзбекистонда  амалий санъатнинг  деярли унутилаёзган  турлари ҳам қайта тикланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси,  Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида , “San’at” журнали нашриёти томонидан тайёрланган, “Credo Print” китоб фабрикасида чоп этилган  “Ўзбекистон амалий санъати: анъаналар давомийлиги” номли китоб альбом (ўзбек, рус, инглиз тилларида) юртимиз амалий санъатининг кеча ва бугуни ҳақида ҳикоя қилади. Соҳада фаол ижод қилиб келаётган уста-ҳунармандлар ва улар асарлари намуналари билан таништиради.

Ўйлаймизки, қимматли маълумотларни ўзида жамлаган ушбу китоб альбом халқимиз амалий санъатини ўрганишга бел боғлаган ҳар бир киишига муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.