loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби билан ижодий учрашув

Бугун 29 апрель куни Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчилари ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Жамол Усмонов билан
19-23 апрель кунлари пойтахтимизда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида ўтказилган “Ўзликни англаш йўли” деб номланган шахсий кўргазмасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

1990-йиллардан бошлаб Ўзбекистон рангтасвирида рамзий ва метафорик тенденциялар кўплаб рассомлар ижодида асосий бадиий тамойилга айланди ва бу жараёнлар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Жамол Усмонов ижодида ўзини намоён этди. Исломий мерос, унинг ўзига хос маънавий борлигъи, фалсафаси, афсона ва ривоят ва ривоятлардан келиб чиққан индивидуал пластик изланишлар рассом ижодининг бош мезонига айланди.

“Ўзликни англаш йўли” кўргазмасида Ж.Усмоновнинг 50 га яқин рангтасвир ва графика йўналишидаги ижодий ишлари намойишга қўййилган бўлиб, мазкур асарлар рамзий-мажозий ташбеҳларга, бўёқлар маънодорлиги кучли рангтасвир семантикасига эга ва рассомнинг ўзликни англаш йўлидаги нозик ботиний ва зоҳирий оламини ифода этади.

Жамол Усмонов ўз асарларига Шарқ ва Ғарб маданиятларининг бадиий малакасидаги шакл ва услубий ютуқларни қўллашга интилади. Унинг “Медитасия” (2008), “Акс” (2009), “Кино” (2010), “Қишки чорвоқ” (2012),”Париж гамбургери” (2015), “Қуш” (2016), “Ривоят”, “Кўрлар”, “Х-позиция”, “Туш” (2010), ‘Куз Медитасия” (1994), “Туш” (2009), лойиҳаларида тассавуф талқинлари яширинган суфийлик ривоятлари ҳикматини ўрганиш ижодкор томонидан маърифатнинг олий нуқтаси билан бўладиган мулоқатлар ўрнатиш воситаси эканлиги акс этди.

У халқнинг минг йиллик малакасини тасвирий тил ифодаси орқали акс эттиришга муваффақ бўлган сара ижодкорлардан биридир.

Жамол Усмоновнинг ижодий ишлари АҚШ, Буюк Британия, Голландия, Германия, Россия, Азарбажон, Қозоқистон ва Қиргъзистондаги галереяларда сақланади. Шунингдек Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Бадиий кўргазмалар дирекстияси, Москвадаги Шарқ халқлар санъати давлат музейи ва “Марджани” фонди тўпламларида рассомнинг асарлари муносиб ўрин олган. Ж.Усмонов кўп йиллик ижоди давомида Малайзия, Азарбайджон, Швейсария, Россия, Италия, Хитой, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Францийада ўтказилган йирик кўргазмалар иштирокчиси. Сўнгги йиллардаги кўргазмалари: 2013 йил –Илҳом театридаги шаҳсий кўргазма. Тошкент 2013 йил – “Чорраҳада”. Марказий Осиё ва Кавказ замонавий санъати. Сотҳебйъс, Лондон. 2013 йил – “Устоз ва шогирд”. Икуо Хираяма номидаги санъат ва маданият Халқаро Карвон-саройи. Тошкент. 2014 йил – “Ривоят” шахсий лойиҳа. Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси. Тошкент. 2014 йил – “Арт-Дубай”. Бирлашган Араб Амирликлари. 2014 йил. – Шахсий кўргазма.Метс. Францийа.

Тадбир давомида рассом ўқувчилар билан тасвирий санъатнинг муҳим омиллари, “Ўзликни англаш йўли” деб номланган шахсий кўргазмасининг асосий мақсади ва ижод сирлари ҳақида ўртоқлашди.

Шундан сўнг ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига рассом томонидан жавоб олдилар ва бу муҳокама бўлажак ижодкорларда ўзига хос маҳорат мактабини ўтади, уларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида Жамол Усмоновга фаол иштироки учун фестиваль дипломи топширилди ва Туроб Ниёзнинг “Орзули дунё” номли китоби билан тақдирланди.

Кўргазма 2021 йилнинг 30 апрелгача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.