Юртимизга баҳор келди. Уйғониш фасли рассомларимизда илҳом уйғотади.
Шу йил 17 март куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида «Наврўз» Республика бадиий кўргазмаси ташкил этилади.
Кўргазмага Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг 2018-2021 йилларда яратган асарлари қабул қилинади.
Ижодий ишлар шу йил 1 – 11 март кунлари (ҳафтанингн шанба, якшанба кунларидан ташқари) давомида соат 10:00 дан 17:00 га қадар Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида қабул қилинади.
Мурожаат учун телефон: (71) 256- 51- 46