loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўлкамизда баҳор

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими томонидан Наманган давлат университетида вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси, фаол ёш ижодкор Фарҳоджон Сатторовнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан «Ранглар жилосида – она диёр!» бош ғояси асосида «Она юртим» мавзусида шахсий кўргазмаси ташкил қилинди.

Уйғониш фасли – баҳорда ўлкамиз табиати жуда гўзал тус олади. Ёш истеъдод Фарҳоджон мўйқаламига мансуб ижодий ишларда юртимизнинг айнан жаннатмонанд баҳорий манзаралари ўз ифодасини топган.  

Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси наманган вилоят бўлими аъзолари, университет мутасаддилари ва  талабалари, жамотчилик вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар ёш рассомга ижодий ишларида муваффақият тиладилар.

Кўргазма ўлкамизга кириб келган нафосат айёми – баҳорнинг илк кунларида барчага том маънода баҳорий кайфият бағишлади

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.