loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўқитувчилар малакаси оширилди

Жорий йил ноябрь ойида Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти билан ҳамкорликда тасвирий санъат йўналишида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатлари ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг жами 67 нафар педагоги малакаси оширилди.

18 ноябрь куни мазкур курснинг якуний машғулотлари бўлиб ўтди. Шу йилнинг март ойида ўтказилиши лозим бўлган малака ошириш курси пандемия сабаб, якунланмай қолган эди.

Курс тингловчилари қолган 72 соат дарсни ўзлаштириб, якунда олган билимлари бўйича тест синови топширишди, шу билан биргаликда ижодий ишлар кўриги (просмотр) бўлиб ўтди. Унда барча тингловчилар мувафаққиятли иштирок этишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.