loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўқувчилар билан мулоқот

4 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик ҳамда Тасвирий санъат факультети ўқитувчи ва талабалари – Обиджон Абдуллаев, Равшан Фатхуллаев, Озода Хакимова, Эъзоза Муҳамедова, Дилёра Собиржонова, Нигина Абдуразакова, Иброхим Пўлатов, Жаҳонгир Ғофуржонов пойтахтимиздаги Олмазор тумани 298-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун “Мактаб битирувчи ёшларини касбга йўналтириш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилишди.

Учрашувда мактаб 10-11 синф ўқувчиларига ўқитувчи ва талабалар томонидан институт фаолияти, факультетлар, кафедралар, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича видеороликлар намойиш этилди, бундан ташқари санъат турлари, соҳанинг вакиллари, долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилган мазкур тадбирда институт талабалари ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ижодкорлик, институтдаги бадиий таълим ҳақида гапириб бердилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.