loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўқувчилар ижодий ишлари

Рўзи Чориев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда» номли кўрик танлов ўтказилиб, унда ўқувчилар томонидан кўплаб ижодий ишлар тақдим этилди. Танлов ғолиб ва совриндорлари институт томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу қаторда, ўз интилиши ва истеъдоди билан тенгдошларига намуна бўлаётган бошланғич синф ўқувчиларининг ҳам уч нафарига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ташриф доирасида шунингдек, ёш педагог Зуҳриддин Қиёмов томонидан ўқувчи ёшлар учун Чизматасвир фанидан қисқа муддатли маҳорат дарси ҳам ўтказилди. Унда дарс билан биргаликда ўқувчиларни қизиқтирган саволларига ҳам жавоб бериб борилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Файзулла Ахмадалиев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Мухаммадёр Ташмуратов Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Алишер Аликуловлар эса талаба-ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.