loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қашқадарё ижодий муҳити намойиш этилмоқда

17 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида қашқадарёлик 27 нафар ижодкорнинг асарлари қўйилган бадиий кўргазма очилди.

Мазкур кўргазмада Умар Ҳайдаров, Азамат Сатторов, Ғанишер Ҳайдаров, Наби Пирназаров, Неъмат Махмаев, Анвар Омонов, Шерали Примов, Мирзоҳид Маматов, Йигитали Сатторов, Шамсиддин Алиқулов (1960-2009), Баҳриддин Бегматов, Чори Бекмиров, Нодир Бобоқулов, Нортой Диёров, Тоҳир Исмоилов, Мелиев Зоир, Йигитали Боқиев, Мухаммадали Пўлатов, Тиловмурод Эрдонов, Мухаммади Чоршанбиев, Жамшид Чоршанбиев, Фаррух Мавлонов, Тошпўлат Намозов, Бахтиёр Усаров, Рустам Бозоров, Улаш Ўрақов, Ўктам Жовлиев каби рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда.

Кўргазма эскпозициясидан турли жанрларга хос бўлган манзара, графика, портрет, ҳайкалтарошлик ва кулолчилик асарлари ўрин олган. Рассомларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда турли асарлар яратадилар. Уларда асосан, юртимиз манзаралари, кучли характерга эга образли портретлар ва графикада ишланган туркум асарлар ва турли образларни акс эттирган ҳайкалтарошлик асарлар ўрин олган.

Рассомлар Бойсун, Сарчашма, Ғилон, Лангар ота ва бошқа кўплаб жойларда ижодий сафарларда бўлганлар. Шу сафарлар мобайнида олинган таассуротлар уларнинг яратган асарларида акс этган. Асарлар турли йўналишларда, улар орасида юморга бой маиший жанрдаги асарларни кўриш мумкин.

Бир йил мобайнида кўргазмага тайёргарлик кўрган рассомларнинг ушбу кўргазмани ташкил этишларидан мақсад, ҳозирда Қашқадарёда яшаб, ижод қилаётган рассомлар ўз ижодий ишларини ва ижодий муҳит ҳақида ижод аҳли ва томошабинлар эътиборига ҳавола этишдан иборат.

150 дан ортиқ асарлар ўрин олган кўргазма шу йилнинг 3 февралига қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.