loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтказилаяпти

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган, Наврўз  байрамига бағишланган  умумхалқ хайрия ҳашарида  ҳамюртларимиз қаторида Ўзбекистон Бадиий академияси ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Бугун эрталабдан Бадиий академияга тегишли ҳудудда, майдончаларда йўл ва йўлакларни тартибга келтириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, барча жойни саранжом-саришта ҳолатга келтириш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.

Умумхалқ ҳашарининг биринчи кунида бугун Бадиий академия тизимидаги ташкилотлар ходимлари ҳам уюшқоқлик билан иштирок этишди.

Жумладан, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи, Тошкент фотосуратлар уйида ўтказилган ҳашарда атроф-ҳудуд ораста, саранжом-саришта қилинди, дарахтлар оқланди, чиқиндилар олиб ташланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.