loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Хаттотлик халқаро кўргазмаси

16 август куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Ҳиндистон Республикаси мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: Ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати” номли халқаро кўргазма иш бошлади.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазма очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Фарғона вилоят тарихи ва маданияти музейи, вилоят маданият бошқармаси, Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби мутасаддилари иштирок этди.

Ушбу кўргазмада Ҳирот мактаби буюк усталарининг куфий, насх, настаълиқ, хатти шикаста, таълиқ ва бошқа услубий йўналишлардаги хаттотлик асарлари намуналари жой эгаллади.
Кўргазма шу йил 15 сентябргача давом этади

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.