Рассом реализм йўналишида натюрморт, манзара жанрида маҳоратини кўрсата олган ижодкор. Ўлкамиз табиати ва ўзига хослигини бадиий бўёқларда акс эттириб келадиган мусаввирнинг асарлари қуёш тафтига, нурга, қайноқ ҳароратга, мусиқийликка лиммо-лим тўла.