loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ватан тараннуми

28 ноябрь куни Чирчиқ шаҳри «Кимёгарлар» маданият саройида Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом, журналист Султонбой Деҳқоновнинг «Уйғониш лаҳзаси» номли шахсий фотокўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмада ўзбекона миллий қадриятларимиз, бахтли болалик, кун қаҳрамонлари, тарихий обидаларимиз мавзуларида 55 фотоасар намойишга қўйилди. Янги Ўзбекистон ғояларини ўзида бадиий акс эттирган фотоасарлар томошабинларда катта таассурот уйғотди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Чирчиқ шаҳри хокими Даврон Ҳидоятов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, академик Акмал Нур, Ўзбекистон «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, «Халқ сўзи»  газетаси Бош муҳаррири Ўткир Раҳмат, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Шодмонқўл Салом, Туркиялик машҳур фотожурналист Жўшқин Мансур сўзга чиқиб, муаллиф ижоди ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.