preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Беш ташаббус ижроси – амалда

Жорий йил 29-30 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактабида ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши бўйича “Китоб бизнинг дўстимиз” номли акция ташкил этилди. Акция давомида тадбир иштирокчилари ўтказилган тадбир тартиб ва қоидалари белгиланган меъёрлар асосида баҳоланиб борилди. Тадбир […]

Ўзбекистонда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг асарлари тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов асарларида маданият ва санъатнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги аҳамиятининг ёритилишига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Маънавий-маърифий тадбирда мамлакатимиздаги таниқли маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи-шоирлар, профессор-ўқитувчилар, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Маълумки, сўнгги пайтларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва […]

Аскарлар қозоғистонлик рассомлар ижоди билан танишишди

27 октябрь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий қисмларидан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бир гуруҳ аскарлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида Қозоғистон Республикасидаги Ақтобе вилояти санъат музейи тўпламидан иборат “Оқ тепаликдаги шаҳар” номли кўчма кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этишди. Қизиқарли экспозицияга бой бўлиб ўтган кўргазмада аскарлар қўшни республика рассомларининг тасвирий санъат асарлари билан яқиндан […]

Миро Итонинг “Қалб манзили”

27 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида таниқли япон фоторассоми Миро Итонинг “Нара. Қалб манзили” номли фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.Фотокўргазмада Нарадаги турмуш тарзидан сўзловчи 40 та фотосурат намойиш этилмоқда. Нара – Ямато даврининг биринчи император саройи сифатида қурилган. Япониянинг марказий шаҳарларидан бири, ўз тарихи билан дунёга танилган. Қадимий қурилган кўплаб […]

Рангли ва оқ-қора дунё

Шу йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистан бўлими кўргазмалар саройида Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчи ва мураббийларининг «Менинг мафтункор юртим», «Куз» мавзулари сара асарларидан иборат «Рангли ва оқ–қора дунё» деб номланган кўргазмаси ташкил этилди.  Мазкур кўргазма Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурлган 5 та муҳим […]

Тегишли вазифалар ижроси таъминланмоқда

         2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган тегишли вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан жорий 2019 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида салмоқли ишлар амалга оширилди.           Жумладан, тарихий ва […]

Япониялик фоторассомнинг шахсий кўргазмаси

27 октябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройининг катта залида япониялик фоторассом Миро Итонинг “Нара – қалб манзили” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.Фотосанъатининг барча мухлисларини ушбу кўргазмага таклиф қиламиз.Маълумот учун телефонлар: 71 256-35-56, 71 252-30-88

Хитой рангтасвири

23 октябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан Хитой рассомларининг “Ипак йўлининг қудрати: ажойиб Хитой” номли Дальян Бадиий академияси Хитой рассомлар уюшмаси аъзоларининг анъанавий рангтасвир кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазма  Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги, Россия рассомлари уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Дальян жамоат маданият маркази, Дальян рассомлик академияси, Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик […]

Ҳинд халқининг буюк фарзандига бағишланган кўргазма

22 октябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида дунёга машҳур ҳинд давлат арбоби Махатма Ганди таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Менинг ҳаётим – менинг хабарларим” номли фотокўргазма очилди. 76 та фотосурат ўрин олган мазкур кўргазма 25 Октябрга қадар давом этади. Кўргазмага қўйилган фотосуратларда дунёга Махатма Ганди номи билан […]