preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Портрет жанри устаси ёшлар билан учрашди

28 ноябрь куни  бир гуруҳ талаба ёшлар “Рассом устахонасида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , портрет жанри устаси  Собир Рахметов билан учрашдилар. Рассомнинг  устахонасида бўлиб ўтган учрашув ва ижодий мулоқот қизғин кечди. Ёшлар улкан ижодий тажрибага эга устоз-мураббийнинг  тасвирий санъатга оид фикрларини тингладилар, ўз тасаввурларини кенгайтирдилар. “Рассом устахонасида” лойиҳаси  Президентимиз томонидан […]

Самарқандлик рассомлардан маҳорат дарслари

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати томонидан “Рассом уйида меҳмон” лойиҳаси доирасида вилоятдаги хизмат кўрсатган халқ рассомлари, ҳайкалтарошлар, кулоллар, санъат усталари ва ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Ижод аҳли ва ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг учрашувлари мазкур санъат мактаби томонидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган иш режасига мувофиқ уюштирилмоқда. Ўтаётган ноябрь ойида ҳам қатор учрашув, […]

Ватан ҳимоячиларининг фарзандлари кутубхонага аъзо бўлишди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи бошқарув аппарати ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг бир гуруҳ фарзандлари Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-ресурс маркази болалар кутубхонасига экскурсия уюштиришди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан амалга оширилган галдаги экскурсия болаларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада оширди. 2015 йилда ташкил этилган Ахборот-ресурс маркази ҳозирги кунда 70 мингга яқин китобларни ўзида […]

Ижод тафаккури

Муҳаммад Фозилийнинг ижоди санъатнинг дизайн, меъморчилик, маҳобатли рангтасвир, графика, дастгоҳли рангтасвир сингари бир қатор турлари билан бевосита алоқадордир. Графика ва рангтасвир унинг ижодида муҳим ўрин эгаллайди, чунки бу санъат турлари рассомга ижодий тафаккур юритиб, эркин тажрибалар ўтказишга, турли услубларда ишлашга имкон беради. 27 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида рассомнинг “Мен сизларга тинчлик ила келмоқдаман” номли […]

Миниатюра санъатига бағишланган кўргазма ва маҳорат дарси

27 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида талаба ёшларга “Беш ташаббус – беш қанот” шиори остида “Санъатнинг сеҳрли жилоси” номли миниатюра асарларидан ташкил топган кўчма кўргазма ҳамда кўргазма доирасида миниатюра, рассомлик йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Тадбирни Камолиддин Беҳзод номидаги […]

Хилма-хил, ёрқин ижодий ишлар

26 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида икки истеъдодли рассом – Николай Шохин ва Василий Хаповнинг “1+1=Англанганлик” номли кўргазмаси очилди. Асарлар услуб ва техника бўйича хилма-хил, ёрқин лойиҳа доирасида бир-бирини тўлдиради. Николай Шохин – истеъдодли ёш рассом. У ўзининг 7 та йирик композицияси билан  дебют кўргазмасини амалга оширди. Василий Хапов эса ўзининг аппликация микромозаика техникасида ишланган […]

Баҳром Намозовдан шахсий кўргазма

26 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Баҳрам Намозовнинг “Чизиқлар оханги” номли илк шахсий кўргазмаси очилди. Баҳром Намозов 1982 йил 15 октябрда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2000 йилда Қарши Давлат санъат билим юртининг “Бадиий безак” бўлимига ўқишга кирди. 2004-2008 йилларда К.Беҳзод номидаги Миллий […]

Ўзбекистонга ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайлов жараёнларини кузатиш буйича тўлақонли миссияси ташриф буюрди

2019 йилнинг 23 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) сайлов жараёнларини кузатиш буйича тўлақонли миссияси жорий йил 22 декабрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди. Миссияни италиялик Каэтана Де Зулуэта Оутрам бошқаради. Миссия таркибидан сиёсий, сайловлар, юридик ва ОАВ масалалари бўйича экспертлар […]

Рассом Муҳаммад Фозилийдан шахсий кўргазма

27 ноябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида таниқли рассом Муҳаммад Фозилий тасвирий санъат ихлосмандларига “Мен сизларга тинчлик ила келмоқдаман” номли шахсий кўргазмасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими 27 ноябрь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

Академик рассомнинг шахсий кўргазмаси

22 ноябрь куниЎзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида академик рассом Анвар Мамажоновнинг “Бедана сайраганда” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Рассом ўз асарларида ён-атрофимизни қуршаб турган образларни ҳазил – мутойиба орқали кўрсатиб берган. Биринчи навбатда, булар жанрли мавзулардир. Шундайлар қаторига “Эски шаҳар бозори” ва “Эрталабки ош” асарларида муаллифнинг халқ ҳаётининг нозик қирраларини яхши билиши […]