preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Сўзссиз, сассиз қўшиқлар

Рассомларга ҳавасим келади…Композиторларга ҳам…Нега дейсизми? Негаки, уларнинг ижодига таржимоннинг кераги йўқ. Уларнинг асарлари ҳамма миллат учун тушунарли. Гап фақат асарнинг савиясида, муаллифнинг маҳоратида.Кўпдан бери Акмал Нур ижоди ҳақида бирон нарса ёзишни ўйлаб юрардим. Бир неча марта ёзишга ўтирдим. Аммо ҳар гал юрагим бетламайди, чўчийман. Нимани ёзаман, нима деб ёзаман? Менимча, яхши санъат асарлари ҳақида ёзиш […]

Бадиий кўргазмалар дирекциясининг 60 йиллиги

Жорий йилда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг ташкил этилганига 60 йил тўлди. Ўрта Осиё ҳудудидаги махсус етакчи музей ташкилотларидан бири, юртимиз ва хорижий мамлакатларда малакали бадиий кўргазмаларни ташкил этиш билан шуғулланадиган Дирекция 1959 йилда ташкил этилгандан буён ўтган вақт мобайнида кенг миқёсда мамлакатимиздаги  музей ва галереялар билан доимий ва кўчма кўргазмалар ўтказиб келмоқда.1997 йилда […]

“Эски шаҳар” гуруҳи табиат қўйнида

“Эски шаҳар” гуруҳи ижодкорлари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо таниқли рассомлар – Дилором Мамедова, Абдуҳаким Каримов ва Дилмурод Йўлдошев “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида шу ҳафта Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Байтқўрғон қишлоғи ҳамда Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудудида бўлиб, ушбу масканларнинг манзараларини ишладилар. — Тошкент вилояти юртимизнинг сайёҳлик марказларидан бирига айланиш учун катта салоҳиятга эга. Ўйлайманки, биз […]

Ёш рассом мукофотланди

23 декабрь куни Нукусда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Хошамет — 2019“ мукофотининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш рассом Б. Серекеев «Йилнинг энг фаол ёш рассоми» номинацияси ғолиби бўлди.“Хошамет” мукофоти асосан турли соҳаларда фаоллик кўрсатиб келаётган ёшларни, шунингдек, ёшларга тегишли давлат сиёсатини амалга оширишда ўрнак кўрсатиб келаётган […]

Менинг армиям – менинг фахрим

27 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Наманган вилоят ихтисослаштирилган саньат мактаб-интернатида таълим олаётган ёшлар ўртасида “Менинг армиям – менинг фахрим” мавзусида энг яхши тасвирий саньат асари кўрик танлови ўтказилди. Ушбу танловда ғолиб бўлган 7 нафар ўқувчи ёшлар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил […]

БУХОРО МАНЗАРАЛАРИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими аъзолари – Беҳзод Каримов, Азиза Авезова ҳамда Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси Юнус Фармонов “Ўзбекистон манзаралари” номли акция доирасида юртимизнинг энг гўзал гўшаларидан бири, қадимий ва навқирон Бухоро манзараларини яратишди. — Акция давомида қадимий шаҳарнинг турли кўринишларини, тарих ва замонавийлик уйғунлашиб кетган манзаралари, кўҳна обидалар тароватини […]

Йилнинг фаол ижодкорлари тақдирланди

25 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Анжуманлар залида ижодий натижаларни сарҳисоб этиш ва тасвирий санъатнинг турли йўналишлари бўйича самарали меҳнат қилган фаол ижодкорларни тақдирлашга бағишланган «TОР-ART — 2019» тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда бадиий таълимни юксалтириш, миллий тасвирий санъатнинг ўзига хос анъана ва мактабларини қайта тиклаш, кенг тарғиб […]

5 муҳим ташаббус ижросига қаратилган лойиҳалар

25 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Анжуманлар залида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш доирасида 2019 йилда амалга оширилган лойиҳалар сарҳисобига бағишланган пресс-брифинг бўлиб ўтди. Брифингда республика миқёсида лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган таниқли рассомлар, Ўзбекистон Бадиий академияси, қатор вазирлик ва […]

Бадиий академиянинг олтин медали соҳиби маҳорат дарси ўтди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари Бухоро вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон бадиий академиясининг олтин медали соҳиби, рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг устахонасида бўлишди. Устоз рассом ўқувчи ёшларга маҳорат дарсини ўзининг “Елпиғичли аёл ” номли асари мисолида жонли ўтиб берди, рангларни ишлатиш, уйғунлигини таъминлаш, мавзуни очиб бериш, композиция яратиш борасида сабоқ берди. […]

Чирчиқлик рассомлар ижоди муҳокама этилди

Маълумки, шу йил 5 -15 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида чирчиқлик рассомлар гуруҳининг “Юртим жамоли” номли кўргазмаси бўлиб ўтди. 15 декабрь куни Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида мазкур кўргазмага бағишланган ижодий учрашув ташкил қилинди. Учрашувда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И. Валихўжаев, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими […]