loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

АНОНС: БРИФИНГ!!!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан 2019 йил 30 сентябрда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”нинг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда амалга оширилган “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси ҳамда 10-банди ижросини таъминлашга қаратилган “Ўзбекистон манзаралари” акциясининг 2019 йил сарҳисобига бағишлаб Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси […]

Йил якунлари сарҳисоб қилинди

16 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимлари ва шўъба раҳбарларининг жорий 2019 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар залида ўтган йиғилишда 2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси фаолияти таҳлил этилди, Бадиий ижодкорлар уюшмаси раисининг уюшма томонидан мазкур йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида […]

Рангтасвирчи рассомнинг маҳорат дарси

16 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, дастгоҳли рангтасвир рассоми Ғанишер Норматов томонидан “Рассом устахонасида меҳмон” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарсида Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси, Гулистон шаҳар 7-умумий ўрта таълим мактаби 7-8-синф ўқувчилари ҳамда Гулистон давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш […]

САЙЛОВ – 2019

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик факультети декани Сангиров Ботир Юсупович Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Халқ депутатлари Миробод туман кенгашига номзод этиб кўрсатилди.

Ёш ҳайкалтарош “Таҳсин” мукофотига сазовор бўлди

Куни кеча, яъни 16 декабрь куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан янги “Таҳсин” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Таҳсин” мукофоти йил давомида у ёки бу соҳадаги меҳнати ва ютуғи кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган иқтидорли, серғайрат ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган. Мукофотга, аввало, ўзи истиқомат қилаётган […]

Миниатюрачи рассомлар асарлари намойиши

18 декабрь куни соат 16:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий  академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом Беҳзод Ҳожиметов ва ёш миниатюрачи рассомлар – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари “Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида III” номли кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада 50 дан ортиқ ижод […]

Виктор Ан фотокўргазмаси

18 декабрь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Виктор Аннинг “Дўстларнинг дўстлари” деб номланган фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади.

АНОНС: “Йил фасллари” болалар ижодий расмлари Республика танлови

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда 2020 йилнинг 15 январидан 15 мартигача “Дунё болалар нигоҳида”  махсус почта маркалари туркумини чоп этиш учун “Йил фасллари” болалар ижодий расмлари Республика танлови ўтказилади.

Ўзбекистон халқ рассоми кўкрак нишони соҳиби

13 декабрь куни Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойберганов «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги 236-сонли сонли қарори билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб келаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш […]

“Шуҳрат” медали соҳибидан мастер-класс

12 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати кўргазмалари залида мактаб-интернат директори, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, миниатюрачи рассом Баҳодир Бобоназаров томонидан “Рассом устахонасида меҳмон” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарсига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сирдарё вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги 1- ва 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари […]