11 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Камолиддин Беҳзод издошлари” республика ижодий танлови якуний кўргазмаси очилди. “Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови – 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари орасидан иқтидорлиларини аниқлаш, ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тасвирий ва амалий […]
