preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасини тақдим этмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида Олий Мажлисга тақдим этаётган мурожаатномаси МТРКнинг 4 та телерадиоканали, 5 та телеканали ҳамда 12 та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, 5 та нодавлат телеканал ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли сайтлар орқали тўғридан-тўғри, аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо таржима […]

Болажонлар ҳузурида

22 январь куни Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ҳайкалтарошлик йўналиши ўқитувчиси Хуршид Ўринов Пастдарғом туманида 15-мактабгача таълим муассасасида болажонларга “Пластилиндан ўйинчоқлар” технологияси бўйича дарс ўтди. Болалик ширин. Мурғакларнинг ҳар бир ҳаракати инсон қалбини шодликка тўлдиради. Болажонлар дарсда фаол қатнашиб, мураббий кўмагида ўз тасаввурларидаги ўйинчоқларни ясаб кўришди, яратувчанлик қобилиятини намойиш этишди.

Талаба маҳорат дарси ўтди

Ташаббускорлик ва фаоллик бугунги кун ёшлари учун мақсадга эришишнинг асосий қуролидир. Ижодкор эса ижод ва фаолликни уйғунлаштириб ўзидан ёрқин из қолдириши мумкин. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бугунги ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишишларида асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Ёшларнинг ўзи ҳам ушбу ташаббусларнинг амалий ижроси нақадар муҳим […]

Академик рассом ва талабалар учрашди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, институт “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Aлишер Мирзаевнинг “Композицияда пластиканинг ўрни ва вазифаси” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Академик рассом талабаларга мавзуни жаҳон ва ўзбек рассомлари ижодидан мисоллар келтирган ҳолда тушунтирди, кўп йиллик  ижодий тажрибасига асосланиб […]

Ҳаракатдаги тасвир манзаралари

Тасвирий санъат шундай кенг дунёки, унинг ҳар бир йўли ўзгача ва бу йўлларнинг ўз собит йўловчилари бор. Миниатюра, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, сценография – буларнинг барчаси алоҳида сирлари ва жозибасига эга бўлган ижодий дунёдир. Рассомлик санъатининг бир тармоғи бўлган сценография ўзининг туб моҳиятига асосланган ҳолда бевосита санъатнинг театр, кино соҳалари сарҳадлари билан ҳам […]

Биринчи ўзбек фотосуратчи ва кинооператори ҳақида китоб тақдимоти

Тошкент фотосуратлар уйида  Ислом Каримов  номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди томонидан нашр этилган “Биринчи ўзбек фотографи ва кинооператори Худойберган Девонов” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Атоқли олим, академик Наим Каримов томонидан яратилган  мазкур китоб мустақил Ўзбекистон асосчиси, Биринчи Президент Ислом Каримов таваллудининг 82 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар доирасида чоп этилди. Қимматли архив ҳужжатлари асосида ёзилган […]

АНОНС!

24 январь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залида Нўъмонжон ва Абдуллажон Холмирзаевларнинг “Нигоҳ” номли кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Санъат ихлосмадларини кўргазмага таклиф қиламиз. Маълумот учун телефонлар: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88

Гўзал юрт тараннуми

17 январь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида XXXIV анъанавий “Рассом ва табиат” кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазмани рассомнинг табиатга бўлган чексиз муҳаббатини кўрсатувчи ўзига хос намойиш дейиш мумкин.Қарийб 35 йилдан бери ташаббускор рассомлар ҳар йили жаннатмакон ўлкамизнинг турли бурчакларига ижодий сафар қилиб, табиатнинг гўзаллиги ва руҳини келажак авлодларга етказиш мақсадида ўз асарларида гавдалантириб келадилар. […]

Қашқадарё ижодий муҳити намойиш этилмоқда

17 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида қашқадарёлик 27 нафар ижодкорнинг асарлари қўйилган бадиий кўргазма очилди. Мазкур кўргазмада Умар Ҳайдаров, Азамат Сатторов, Ғанишер Ҳайдаров, Наби Пирназаров, Неъмат Махмаев, Анвар Омонов, Шерали Примов, Мирзоҳид Маматов, Йигитали Сатторов, Шамсиддин Алиқулов (1960-2009), Баҳриддин Бегматов, Чори Бекмиров, Нодир Бобоқулов, Нортой Диёров, Тоҳир Исмоилов, Мелиев Зоир, Йигитали Боқиев, […]

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

17 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.П.Беньков номли Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маърифий тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу мактаб ўқувчи ёшлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тасаруфидаги мактаб-интернат ўқувчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари […]