loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

“Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг ҳисобот кўргазмаси очилди

Бугун Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг 2019 йил якунига бағишланган ҳисобот кўргазмаси очилди. Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан юртимиз бўйлаб  2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб “Ўзбекистон манзаралари” акцияси ўтказиб келинмоқда. Бугун Марказий […]

Ижтимоий тармоқларда икки рассом Бадиий академия раисига гап қайтаргани учун уюшмадан чиқарилгани тўғрисидаги хабарга оид Ўзбекистон Бадиий академияси Баёноти

Яқинда ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида яшаб, ижод қилаётган ака-ука рассомлар – Нўъмонжон ва Абдуллажон Холмирзаевлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолигидан “ҳайдалгани” тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолатга ойдинлик киритиш юзасидан олиб борилган текширувларда ушбу хабарда келтирилган маълумот ўз тасдиғини топмади. Гап шундаки, 2019 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимлари ва уюшма шўъба раҳбарларининг […]

Фоторассомларнинг қўшма кўргазмаси

14 январь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Фоторассомлар шўъбаси аъзоларининг ҳисобот ва ҳаваскор фотографларнинг қўшма кўргазмаси бўлиб ўтади. Ҳамкорликда ташкил этилган ушбу кўргазмада кўп йиллик тажрибага эга бўлган устоз фоторассомлар ҳамда фотография санъати оламига эндигина кириб келаётган ёш ва ҳаваскор фотографларнинг бир нечта босқич асосида саралаб олинган фотографиялари намойиш этилмоқда. Кейинги 3 […]

Талабалар чемпион билан учрашди

11 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалар турар жойида “Чемпион билан учрашув” лойиҳаси доирасида ўзбек боксининг иқтидорли вакилларидан бири, 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмон дастлаб талабалар турар жойида ташкил этилган […]

Менинг армиям – менинг фахрим!

10 январь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида “Менинг армиям – менинг фахрим!” ижодий ишлар танлови ўтказилди. Қуролли Кучларимиз миқёсида ўтказилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, Миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги аҳамияти ва […]

АНОНС: Акция ҳисобот кўргазмаси

Шу йилнинг 17 январь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси (Марказий кўргазмалар зали)да  Президентнинг ёшларга қаратилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказиб келинаётган “Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг ҳисобот кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. Ҳисобот кўргазмада 2019 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган ижодий сафарларда бир гуруҳ рассомлар томонидан яратилган  асарларнинг сараланган […]

Беш ташаббус – беш имкон

9 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ва Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда  Андижон шаҳридаги 47- мактабгача таълим муассасаси  ҳамкорлигида  Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида “Беш ташаббус – беш имкон!” номли тадбир ташкил этилди. Тадбирда дастлаб 47-МТМ тарбияланувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, рақслар […]

АНОНС!

Шу йилнинг 8 январь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройининг катта залида самарқандлик рассом Абиб Исмоиловнинг “Мовий Самарқанд” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Маълумот учун телефонлар: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88

Ранг ва чизгилар давомийлиги

Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида мамлакатимизнинг таниқли рассомлари ва сирдарёлик ёш ижодкорлар асарларидан ташкил топган “Ранг ва чизгилар давомийлиги” деб номланган ижодий кўргазмаcи ташкил этилди. Ёш рассомларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган кўргазмада вилоятда фаолият олиб бораётган иқтидорли ўқувчиларнинг 40 дан ортиқ ижодий иши кўргазмага қўйилди. Уларда юртимизнинг гўзал манзаралари, […]

Анъанавий кўргазма ўтказиш режалаштирилмоқда

Жорий 2020 йилда анъанавий “Табиат ва рассом” XXXIV Республика кўргазмасини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Мазкур кўргазманинг бош мақсади – табиат мотиви, юртимиз табиатига хос гўзал манзаралари акс этган рассомларимиз асарларини кўрсатишдан иборат.  Шу муносабат билан 2020 йилнинг 6 январидан бошлаб 10 январгача соат 10:00 – 17:00 оралиғида (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) Ўзбекистон Бадиий ижодкорлур уюшмаси […]