preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ранглар жилоси ёшлар талқинида

27 февраль куни Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг кўргазмалар залида Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган тарбиячи – педагоглар ўртасида “Ранглар жилоси ёшлар нигоҳида” мавзусида кўрик-танлов ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Мазкур тадбирлардан кутилган мақсад Президентимиз илгари сурган 5 муҳим ташаббуснинг биринчиси ижросини таъминлаш, ёшларда она Ватан келажагига […]

Ёшлар – миллий анъаналар давомчиси

28 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари Гулистон шаҳар ҳалқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабида “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида кўргазма ва маҳорат дарси ўтказдилар. Маълумки, ёғоч ўймакорлиги халқимизнинг бебаҳо миллий анъаналаридан бири саналади. Бу санъат инсондан нозик дид, қунт ва сабр-тоқат талаб этади. Сирдарё ИСМИнинг ёғоч ўймакорлиги фани […]

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда

Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббусдан тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Куни кеча Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида тўртинчи ташаббус ижроси доирасида ёшларни китобхонликга чорлаш мақсадида “Бир фарзандга […]

Ёшлар рассом устахонасида

  21 февраль куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими аъзоси, Денов туманида ижод қилаётган рассом Бахтиёр Каримов ўз устахонасида ёш санъат ихлосмандларига мезбон бўлди. Бадиий академия тасарруфидаги Сурхондарё  ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Т.Омонов ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими аъзоси, ҳайкалтарош Т.Шаймардонов бошчилигида  бир гуруҳ ўқувчилар рассом Бахтиёр Каримов фаолият юритаётган […]

Эртаклар яхшиликка етаклар

Бугун Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион маркази биносида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, вилоят миллий гвардия ҳарбий бошқармаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Ўзбекмультфильм” студиясидан ташриф буюрган Дмитрий Власов ҳамда Ҳабибулла Махмудхўжаев билан вилоятда ижод қилаётган рассомлар, сценарий ёзувчи ижодкорлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда миллий қаҳрамонлар образлари ёритилган […]

Академик Баҳодир Жалолов ижодига бағишланган китоб

20 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида  Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори Баҳодир Жалолов ижодига бағишланган “Абадиятга тортилган чизиқ” (“A Line for eternity”)  номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда таъкидланганидек, рассом Баҳодир Жалолов деганда, бутун умри рангларга бағишланган, ҳаёлни ҳаётга, ҳаётни ҳаёлга […]