preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Онлайн тарзда вазифалар берилаяпти

Бадиий академия тасарруфидаги Самарканд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ўқитувчи-педагоглари томонидан Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича ўтказиб келинаётган “Ўзбекистан манзаралари” акцияси доирасида ўқувчиларга онлайн масофадан вазифалар бериб борилмоқда. “Уйда қолинг ва ижод қилинг” челленжида ўқувчилар фаол иштирок этган ҳолда вақтларини мазмунли ўтказиб, вазифаларни бажариб боришаяпти.

Рассомлардан хабар олинаяпти

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фахрий рассом Геннадий Серовга коронавирус туфайли эълон қилинган карантин шароитида моддий ёрдам кўрсатилди. Кеча Бадиий ижодкорлар уюшмаси мутасадди вакиллари рассом ҳолидан хабар олишди, унга ҳозирги шароитда зарур бўлган ёрдам кўрсатилди, “тождор вирус” дан ҳимояланиш  ва гигиеник воситалари топширилди.

#Uyda qoling va ijod qiling!# chellenjда ижодкорлар фаол

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими аъзоси, рангтасвирчи рассом Тошпўлат Намозов мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши карантин пайтида уйда қолиб, қизғин ижод қилмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус  доирасида  йўлга қўйилган “Рассом устахонасида меҳмонда” ҳамда “Ўзбекистон манзаралари” лойиҳаларида фаол қатнашиб келган рассом юртимиз табиати ўзгача ранг олган баҳор тафтини  ҳовлисида гуллаган […]

Акция давом этади

Ҳурматли ижодкорлар! Бугунги кунда Республикамиз бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида эълон қилинган карантин туфайли пленэрларга чиқа олмаяпсизми? Бунинг чораси бор! Уйингизда қолиб, “UYDA QOLING VA IJOD QILING!” чэлленжида фаол иштирок этинг ва деразангиздан кўриниб турган гўзал манзарани ўз ижодингиз орқали ифода этинг. келинаётган “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида онлайн пленэрлар ўтказинг. Мазкур лойиҳамиз Ўзбекистоннинг […]

Uyda qoling va ijod qiling!

Ҳурматли ижодкорлар! Бугунги кунда hеспубликамиз бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида эълон қилинган карантиндан унумли фойдаланган ҳолда барчангизни “UYDA QOLING VA IJOD QILING!” чэлленжида фаол иштирок этишга чорлаймиз. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича йўлга қўйилган “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида онлайн маҳорат дарсларини тайёрлашнинг айни вақти. Мазкур лойиҳамиз тасвирий ва амалий […]

Буйруқ ижроси таъминланаяпти

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича эълон қилинган карантин доирасида олиб борилаётган чора-тадбирларни тизимда жадаллаштириш мақсадида 19 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг И-16 – сон буйруғи тизим ташкилотларида ижрога йўналтирилди. Жумладан, бугун, 20 март куни мутасадди ташкилот – “Target Universal Group” МЧЖ мутахассислари томонидан тизимдаги Тошкент […]

Профилактика ишлари олиб борилади

Ўзбекистон Республикасида  коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича эълон қилинган карантин доирасида олиб борилаётган чора-тадбирларни тизимда жадаллаштириш мақсадида 19 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг И-16 – сон буйруғи қабул қилинди. Мазкур Буйруқ билан: Тизимдаги барча ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари ходимларнинг хавфсиз фаолияти учун зарур бўлган қатъий чора-тадбирларни амалга ошириши; […]

Инфекцияга қарши чоралар кўрилаяпти

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича Бадиий академия тизимида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Жумладан, 19 март куни ходимларнинг хавфсиз ва ҳимояланган иш фаолиятини таъминлаш мақсадида Бадиий академия Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳар бир ходимга 5 донадан ҳимоя ниқоби тарқатилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусга қарши тавсияларига қатъий риоя […]

Ўзбекистон тасвирий санъати оғир жудоликка учради

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси,  Ўзбекистон халқ устаси, кўҳна Шарқ миниатюра санъатининг юртимиздаги улкан вакили Ниёзали Холматов 20 март куни 73  ёшида вафот этди. Ўзбекистонда лок миниатюрасига асос солган усталардан бири Ниёзали Холматов миллий тарихимизни, шонли ўтмишимизни нафақат англаш, балки Шарқ маънавиятини қалбдан ҳис қиладиган, унинг асл қадриятлари қаърига чуқурроқ кириб боришга интиладиган, асарларида шарқона […]