loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Вазирлик Ўзбекистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати рўй бергани ҳақидаги хабарни рад этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати рўй бергани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди. Асосан Осиёдаги янгиликларни ёритишга ихтисослашган Asia-times.org сайтида «Ўзбекистонда бир кекса эркак коронавирусдан вафот этди» (В Узбекистане первая смерть от коронавируса умер мужчина) сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда 14 март куни коронавирус аниқланган беморлардан бири, кекса эркак 17 март куни вафот этгани ҳақида […]

Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди. Бугунги кунга келиб ушбу хавфли инфекция 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалди. Дунё миқёсида касалланганлар сони 190 минг нафарга етди, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилди, 81 мингдан зиёд бемор тузалди. Эпидемия кенг ёйилиб кетгани сабабли Жаҳон […]

Автобуслар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, коронавирусга қарши эълон қилинган карантин сабаб Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати кескин қисқартирилади. “Жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилмоқда. Бу ўз-ўзидан транспорт воситаларининг сабабсиз емирилишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлмоқда. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар […]

Барчамиз масъулмиз

Коронавирус туфайли мамлакатимизда эълон қилинган карантин ҳолатига Бадиий академия тизимида қатъий амал қилиниб, ходимларнинг хавфсиз фаолияти учун керакли чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Ўзбекисон Бадиий академияси тизимида кўргазма заллари ҳам фаолият юритади. Тасвирий санъатдаги янгиликлар, рассомларнинг шахсий ижодий кўргазмалари бўлиб  танишиш истагида кўплаб юртдошларимиз бундай санъат масканларига ташриф буюришади. Шу сабабли, кўргазма залларида инфекциядан ҳимояланиш чоралари кўрилмоқда. […]

Дезинфекция ишлари олиб борилаяпти

Маълумки, 16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида карантинга ёпилди. Шу муносабат билан Бадиий академия тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ҳамма биноларида ўқув хоналари, коридорлар, чиқиш зиналари шаҳар дезинфекция станцияси томонидан коронавирусга қарши махсус дорилар билан дезинфекция қилинмоқда. Шу билан […]

Рангтасвирдаги янгиланишлар

Бой анъаналарга эга бўлган Ўзбекистон рангтасвир санъати   XX асрга келиб бутунлай янги мазмун, услуб касб этди ва жадал ривожлана бошлади. Ҳозиргача янгиланиш жараёнини кечираётган бу соҳанинг айрим янги тенденциялари борки, уларни алоҳида  таъкидлаб ўтиш жоиз. Мустақиллик даврининг дастлабки ўн йиллигида, айниқса, буюк алломаларимизнинг образлари эталон сифатида қабул қилинган асарлар яратила бошланди. Муҳаммад Нуриддиновнинг “Саид Барака […]

Ёлғон хабар: вертолётлар дезинфекция учун дори сепармиш…

“Бугун 23:00 ва тонгги 5:00 гача вертолётлар дезинфекция учун дори сепади. Дераза ва балконлар ёпиқ бўлиши лозим ва 23:00дан сўнг кўчаларда юриш мумкин эмас. Ҳарбий қисмдан хабар беришди”. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига мурожаат қилдик. Инспекция жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилдора Мирбобоева бу хабарлар мутлақо ёлғон […]

КЕРАКЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Бадиий академияси мамлакатимиз ҳудудида коронавирус тарқалиши олдини олиш, бу борада эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида фаолиятга оид оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатди. Жумладан, 16 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейи, 17 март куни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройи, 20 март куни Марказий кўргазмалар зали ҳамда Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида белгиланган ижодий […]

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтказилаяпти

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган, Наврўз  байрамига бағишланган  умумхалқ хайрия ҳашарида  ҳамюртларимиз қаторида Ўзбекистон Бадиий академияси ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда. Бугун эрталабдан Бадиий академияга тегишли ҳудудда, майдончаларда йўл ва йўлакларни тартибга келтириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, барча жойни саранжом-саришта ҳолатга келтириш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди. Умумхалқ ҳашарининг биринчи кунида […]

Мадамин Худойберганов устахонасида

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими аъзоси, рассом Мадамин Худойберганов ўзининг ижодий устахонасида ёшлар билан учрашди. Давлатимиз раҳбарининг 5 та мухим ташаббуси доирасида “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси бўйича Бадиий академия Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактабининг санъат тарихи ўқитувчиси Умида Бекчанова бир гуруҳ ўқувчилар билан рассом устахонасига ташриф буюрди. Ёшлар рассомнинг ижод намуналари билан яқиндан танишдилар, […]