loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Нафосат тақдирланди

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида шу ой болалар ва педагоглар учун “Баҳорги уйғониш” (“Весеннее пробуждение”) номли III Бутунроссия ижодий танлови бўлиб ўтди. Мазкур танловда Бадиий академия тасарруфидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиси Нафосат Комилжонованинг “Баҳорги сайр” номли ижодий иши 15 ёшли хорижий иштирокчилар ўртасида танловнинг I даражали дипломи билан тақдирланди.

Болалар адиби билан учрашув

12 март куни Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болаларнинг севимли адиби Худойберди Тўхтабоев билан ижодий учрашув ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Болажон” телеканали ижодкорлари ҳамда РИСМИ ҳамкорлигида ўтказилган ушбу учрашувда ёзувчи ва ўқувчилар инсоний фазилатлар, аҳдга содиқлик, қатъийлик ва интизом каби мавзуларда суҳбатлашишди. Учрашув давомида ёзувчи мактаб-интернати ўқувчиларининг мусиқа ва […]

Заркентда баҳор нафаси

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзолари томонидан вилоятнинг Заркент тоғли ҳудудида бир кунлик пленер ташкил қилинди. Баҳорнинг илк кунларида уюштирилган пленердан мақсад – юртимизнинг ушбу сўлим гўшасида табиатнинг уйғонишини рангин бўёқларда ифодалаш, шу билан бирга, ижодий салоҳиятни ошириш бўлди. Зеро, баҳор фасли мусаввирлар учун ўзгача илҳом манбаи ҳамдир. Наманганлик рассомлар Заркент қўйнида ишланган […]

Бадиий таълим ва ижодкор

“МАҲАЛЛА” газетасининг шу йил 12 март 11-сонида “ИЖОДКОР ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ БЎЛМАСА ҲАМ ДАРС БЕРИШИ МУМКИН(МИ)?” номли мақола чоп этилди. Мақолада Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан юртимизда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишларини ривожлантириш, академик бадиий таълимнинг изчиллигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар таҳлил қилинган. Мақолани газетанинг  http://www.mahalladosh.uz  веб-сайтида ҳам тўлиқ […]

Наврўз – 2020

Яқинлашиб келаётган Наврўз айёмига бағишланган “НАВРЎЗ – 2020” тасвирий санъат Республика  кўргазмасининг очилиш маросими 20 март куни соат 17:00 да Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон модаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида яна бир лойиҳа – XX асрнинг 60-йилларидан бугунги кунгача бўлган даврда Ўзбекистон модаси тараққиётидан ҳикоя қилувчи йирик кўргазма иш бошлади. Санъатшунос Бинафша Нодир ғояси асосида Ислом Каримов фонди томонидан ташкил қилинган мазкур кўргазма экспозицияси икки қисмдан иборат.Биринчи қисмдаги экспонатлар Ўзбекистон мода санъатининг 1960-2000 йиллардаги тарихига бағишланган. Бу ерда фотосуратлар, […]

Баҳор вернисажи

Анъанага кўра  Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида 8 Март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб  “Баҳор вернисажи”  бадиий кўргазмаси тақдим этилди. Унда  юртимиз аёл рассомлари томонидан  50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари ўрин эгаллади. Римма Гаглоева, Вера Нечаева, искра Шин, Дилором Мамедова, Галина Ли, Татьяна Ли, Нодира Орипова, мария Ли-Сафи ва Татьяна Фадеева […]

Замин таровати

Самарқанд шаҳридаги 51-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Озода Иноятиллонинг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида шу номли шахсий кўргазмаси очилди. 8 Март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган мазкур шахсий кўргазмада ёш мусаввиранинг акварель ва мойбўёқда ишланган 40 дан ортиқ ишлари намойиш қилинаяпти. Озода ўзини ўраб турган заминни жуда севади ва ҳар бир чизган ишларида […]

Она Ватан табиати ранглари

Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида кўргазма ва маҳорат дарси ўтказилди. Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг Дастгоҳли рангтасвир фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, олий тоифали ўқитувчи Норматов Ғанишер ҳамда 10-синф дастгоҳли рангтасвир рассоми йўналишида таҳсил олаётган шогирлари томонидан Президентимиз томонидан илгари сурлиган 5 […]

“Зулфия”чи Моҳинур билан учрашув

11 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг тадбирлар залида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Моҳинур Жалолова билан учрашув бўлиб ўтди. Жорий йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Президентимиз фармони билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган қизлар орасида П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳинур Жалолова ҳам […]