loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Қозоғистонда ўзбек мусаввираси маҳорат дарси ўтди

Қозоғистоннинг “Тан-Шолпан” мустақил халқаро аёл рассомлар фонди таклифига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси, “Эски шаҳар” ижодий гуруҳи асосчиларидан бири, таниқли рассом Дилором Мамедова жорий йил 20-25 февраль кунлари Қозоғистон Республикасида ижодий сафарда бўлиб қайтди. Мазкур фонд Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Австрия, Германия, Канада ва АҚШнинг таниқли рассомларини ўз сафида бирлаштирган […]

Баҳор нафаси

4 март куни соат 16:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси аъзоси, рассом Мусаввар Улмасованинг “Баҳор нафаси” шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.  Кўргазмада 40 дан ортиқ асарлар намойиш этилмоқда, уларга боқиб табиат гўзаллигига маҳлиё бўлиш фикрлари инсон қалбида туғён уради. Кўргазма 15 мартга қадар давом этади. […]

Ёшлар билан учрашув

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувида ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбар-мутасаддиларига ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти томонидан тизимдаги ёшлар билан мунтазам учрашувлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги учрашув тасарруфдаги П.Беньков номидаги ихтисослаштирилган […]

Шерзод Донаев биринчи ўрин соҳиби бўлди

Россиянинг “Билимлар кемаси” (“Корабль знаний”) номли таълим портали томонидан 13-17 ёшли рассомлар ўртасида “Менинг Ватаним – менинг ўлкам” мавзусида халқаро расмлар танлови ўтазилди. Қувонарлиси, унда Бадиий академия тасарруфидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Донаев Шерзоднинг “Самарқанд тарихи ” мавзусидаги иши 1-ўринга муносиб топилиб, танлов дипломи билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур портал томонидан Самарқанд ихтисослаштирилган санъат […]

Кумуш қиш манзаралари

26 февраль куни Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Майсара Фозилова ҳамда унинг шогирдлари Гўзал Сағдуллаева, Бахора Икромова, Шахноза Жабборова, Феруза Жуманова, Ҳабибабону Низомова, Мадина Бобоева ҳамда Ҳилола Исроиловаларнинг асарларидан иборат “Юртимизда кумуш қиш” мавзусидаги кўргазманинг очилиш маросими бўлди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Миллий […]