preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Халқаро онлайн анжуман бўлиб ўтди

Ҳозирда коронавирус пандемиясига қарши карантин сабабли мамлакатимиз таълим тизимида дарслар масофавий ташкил этилмоқда. Турли илмий анжуманлар онлайн тарзда ўтказилмоқда. 29 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусидаги халқаро илмий-экспериментал онлайн конференцияси бўлиб ўтди. Онлайн анжуманда иштирок этган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов […]

Ижод ҳамма нарсада бор

Халқимиз синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Бугун бутун дунёда коронавирус туфайли азият чеккан инсонлар қанча. Мана қарийб бир ойдан ортиқ вақт ўтди. Уйда қолдик… Бу ҳаёт тўхтаб қолди дегани эмас, албатта. Кимдир китоб ўқияпти, баъзилар уй-рўзғор юмушлари билан банд. Хўш, бугунги кунда рассомларимиз нималар билан машғул? Бугун гарчи барча сингари рассомлар ҳам карантинда бўлса-да, ижод тўхтагани […]

Алишернинг ижоди

Бадиий академияга қарашли Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  10в – синфда ўқиётган  Алишер Шодиев “Уйда қолинг ва ижод қилинг” шиори остида дарсдан бўш вақтларида ўзининг севимли  машғулоти  – расм чизиш унинг кунлик машғулотига  айланган. Унинг янги ижодидан лавҳалар:

Устозлар изидан!

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Хасан Эгамбердиевнинг шогирди Ўлмас Сеитмурадов  карантин даврида нафақат ўз устозига, балки тасвирий санъат ихлосмандларига ҳам мўйқаламига мансуб ажойиб туҳфа ҳадя этди.

“ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик”

Хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 56-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусида халқаро илмий-экспериментал онлайн конференция ўтказилади. Конференция 2020 йил 29 апрель Тошкент вақти билан соат 12:00 да “ZOOM” […]

Лойиҳа давом этаяпти

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус  ижроси доирасида йўлга қўйилган  “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси  коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин пайтида ҳам давом эттирилмоқда. Ўзбекистон  Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассомлар  карантин пайтида “Уйда қолинг ва ижод қилинг!” шиорига амал қилиб, уйда  фаолият олиб боришмоқда. Ўзбекистон БИУ аъзоси, амалий безак санъати шўъбаси раиси Назира […]

Халқаро илмий-экспериментал онлайн конференция ўтказилади

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик» мавзусида ёш олимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва магистрларнинг халқаро илмий- экспериментал онлайн конференциясида иштирок этишга таклиф этади. Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб боради: ✔️Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик масалалари; ✔️Амалий санъатда анъана ва […]

Баҳорий манзаралар

“Шуҳрат” медали соҳибаси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Дилором Мамедова карантин пайтида уйда қолиб,  “Ўзбекистон манзаралари” акцияси учун асарлар яратишда давом этмоқда. Мусаввиранинг  мухлисларга тақдим этган “Жаннатмакон ўлка”, “Менинг ўлкам”, “Лолазор” номли янги асарларида гўзал юртимиз табиатининг баҳорий манзаралари акс эттирилган.   #vahimasizkarantin#uydaqolingvaijodqiling

Рассомлар коронавирусга қарши

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш, карантин тартиб-қоидаларини тарғиб қилиш ишларида рассомлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугунги кун мавзуси уйда қолиб, ижод қилаётган мусаввирларимиз диққат марказида турибди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими аъзоси Бекзод Каримовнинг санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этган картинаси айнан коронавирусдан эҳтиёт бўлиш, бунинг учун мутахассислар тавсияларига амал қилишга ундайди. #vahimasizkarantin #uydaqolingvaijodqiling

Онлайн вебинарлар янги ғояларга етаклайди

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши жаҳон ҳамжамияти учун фавқулодда ҳолатга айланди. Бундай шароитда карантин қоидаларига риоя қилиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли уйда қолиб, ўзи ва яқинларининг соғлиғига масъулиятли бўлиш талаб этилмоқда. Шу билан бирга ёшлар учун карантин шароитида янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш, дунёда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлардан ҳам хабардор бўлиб бориш муҳим саналади. Бу […]