loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Анъаналар бардавомлиги дастуриламали

Санъат онгли турмушда пайдо бўлибди-ки, инсониятни ҳайратлантиради, завқ улашади, гўзалликга ошно қилади. Юртимиз заминида қадим-қадимдан авлоддан авлодга ўтиб келаётган халқ амалий санъатининг сомон санъати тури билан кўп йиллардан бери шуғулланиб келаман. Инсон қўли гул. Акс ҳолда, оддийгина сомонга ифода бериб, “жонлантирмас” эди. Давлатимиз раҳбари шу йил 21 апрель куни қабул қилган “Тасвирий ва амалий санъат […]

Дунё нигоҳидаги мерос

Ҳеч қайси бир миллат санъатини камситмаган ҳолда муболағасиз айтиш мумкинки, ўзбек рассомларининг ижод намуналари ғоят мукаммаллиги, бетакрор бадиияти, тасвир, ранг, оҳангнинг ўзига хос нафосати билан дунёда устуворлик касб этади. Мамлакатимизда ўтказилган кўргазмалар, тасвирий санъат ҳафталиклари, танловлар, ижодий фестивалларда бунга ҳар сафар ишонч ҳосил қилганмиз. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 21 апрель куни қабул қилган “Тасвирий ва амалий санъат […]

Тасвирий санъат равнақи йўлидаги муҳим ўзгариш

Ижтимоий ва шахсий онгни, дунёқарашни шакллантирувчи муҳим омиллардан бири – санъат ҳисобланади. Санъат инсонларга ўзлигини янада намоён этишга, ўзининг маънавият дунёсига, ўзлигига чуқурроқ кириб боришга, орзулар оламига етаклайди. Шунинг учун хам санъатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти чексиз ва бебаҳодир. Бугун юртимизда санъат ва маданиятга бўлган юксак эътибор янада ортиб бормоқда. Шу ўринда муҳтарам Президентимиз томонидан 2020 […]

Улкан ижодий ютуқлар пойдевори

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган улкан маърифий ислоҳотлар жараёнида халқимиз манъавиятини, тарихий қадриятларга асосланган миллий тасвирий ва амалий санъатимизни юксалтириш ва мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Айнан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтмиш маданий меросимизни яратиб берган атоқли олимлар, донишмандлар, санъаткорлар ҳаёти ва улар қолдирган маънавий меросни чуқур ўрганиш, аввало, халқимизни, ёш авлодни, қолаверса, жаҳон […]

Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида​

​Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и Тасвирий ва амалий санъат соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзоднинг бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган атоқли рассом ва халқ усталари хотирасини абадийлаштириш, ижодий йўналишда олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда мамлакатимизда тасвирий […]

5 ташаббус истеъдодли ёшларни кашф этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус барча ижод аҳлини, ўқувчи ёшларни янада илҳомлантирди. Ҳар соҳада бўлгани каби тасвирий ва амалий санъат соҳасида ҳам ижобий натижалар қўлга киритиб келинмоқда. 5 та муҳим ташаббус ижросига хизмат қилувчи амалий ишлар инфографикада:

Мислсиз жасоратни ёдга олиб

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси кўргазмавий анъанасига амал қилиб, ўзининг веб-саҳифасида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб “Тинчликнинг қайтиши”, «Возвращение мира» номли туркум картиналарини ҳавола этишни бошлади. Танишиб боринг, марҳамат: http://dhv-art.uz/

ЭЪЛОН!

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га бағишлаб жорий йилнинг 20-25 апрель кунлари анъанавий халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилиши керак эди. Аммо, шу кунларда республикамиз бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши карантин давом этаётгани сабабли мазкур фестивални олдин белгиланган муддатдан кейинроқ онлайн тарзда ташкил этиш режалаштирилмоқда. Санъат […]

Онлайн конференциялар ўтказилади

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг апрель ойида олий таълим муассасаларида онлайн конференциялар ўтказилади. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан “ЭГО-ХХ: Санъатдаги умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик” мавзусида халқаро илмий-экспериментал онлайн конференция ўтказилади. Мазкур анжуман шу йил 29 апрель куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да “ZOOM” платформаси […]

РИРМ янги Танлов эълон қилди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби “Uyda qoling” танловини эълон қилди. Мазкур танлов жорий йил 15 апрелда бошланиб, 15 майга қадар давом этади. Танлов шартлари: Карантин даврида уйингизда ижод билан машғул бўлаётганингизни тасвирга оласиз ва @BENKOV_BOT ботига  ижод  намунасини юборасиз. Танловда ёш чегараланмаган. Унда РИРМнинг барча ўқувчилари иштирок этиши мумкин. Танлов йўналишлари: 1.Энг […]