preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўтган 3 кунда Россиядан 830 ҳамюртимиз олиб келинди

Президентимизнинг кўрсатмасига мувофиқ, хориждаги юртдошларимизни Ватанга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 чартер рейсни амалга ошириш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, бугунгача Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилган. Бу фуқаролар аэропортдан тўғри карантин марказларига жойлаштирилган. Бугун Ростов-Дон (Россия) ва Истанбулдан (Туркия) фуқароларимиз олиб […]

Она табиат бўёқлари

Ўзбекистон  Бадиий     ижодкорлар уюшмаси аъзоси  Дилмурод Йўлдошевнинг ижоди ёрқин ифодаларга бойлиги билан тасвирий санъат мухлисларига яхши таниш. Рассом  реализм йўналишида натюрморт, манзара жанрида маҳоратини кўрсата олган ижодкор. Ўлкамиз табиати ва ўзига хослигини бадиий бўёқларда акс эттириб келадиган мусаввирнинг асарлари қуёш тафтига, нурга, қайноқ ҳароратга, мусиқийликка лиммо-лим тўла. Рассом шу кунларда ҳам очиқ табиат қўйинда қизғин […]

Пандемия даврида интеграция

COVID-19 каби глобал муаммо туфайли эндиликда барча маданий муассасалар – йирик музейлардан тортиб кичик галереяларгача фаолиятини онлайн тарзда юрита бошлади. 28 май куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  Россия “Қозон Кремли” музей-қўриқхонаси   Ислом маданияти музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат тарих музейи билан ҳамкорликда “Музейларнинг  янги концепцияси: пандемия даврида интеграция” […]

Спортчилар кўмаги

26 май куни Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Сирдарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги вилоят якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби директори Нуриддин Қудратов бошчилигида спорт мактаби бир гуруҳ спортчилари ташриф буюриб, Сардоба фожеасидан зиён кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди. Ташриф давомида спорт мактаби мураббийлари томонидан турли хил […]

Шарқ ва Ғарб анъаналари муштараклигини юзага чиқарган рассом

27 май – Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Қирғизистон, Россия Бадиий академияси аъзоси, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндори, замонавий рангтасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган талантли рассомлардан бири, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Маҳобатли ранг тасвир устахонаси раҳбари, профессор Баҳодир Жалолов таввалуд топган кун. Баҳодир Жалолов 1948 йил […]

Онлайн илмий-амалий анжуман ўтказилди

Бугун, 27 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида магистратура мутахассислигида таҳсил олаётган ҳамда илмий-назарий масалалар устида тадқиқот олиб бораётган ижодкор ёшларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Санъат ёшлар нигоҳида-IХ” деб номланган илмий-амалий онлайн конференция ўтказилди. Конференцияни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди. Конференцияда иштирок этган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси […]

Президент: Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди: – Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда. Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини […]

Ўзбек рангшунослигининг чўққиси

25 май – Халқ рассоми, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг раиси (1956-1959 й.) Ўрол Тансиқбоев таваллуд топган кун. Тошкентда туғилган. Етти йиллик мактабни тугатиб, заводга ишга киради. Йигирма ёшидан расм чизишни бошлайди. Тошкентдаги санъат музейи қошидаги биринчи ўқитувчиси (1923-1927 йиллар) Н. В. Розанов бўлган. 1928 – 1929 йиллар Ўрол Тансоқбоев Пенза рассомчилик олийгоҳида […]

Санъат – ёшлар нигоҳида

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Санъат – ёшлар нигоҳида – IX” магистрларнинг илмий-амалий онлайн конференциясини ўтказади. Конференция 2020 йил 27 май куни соат 10:00 да “ZOOM” платформаси орқали амалга оширилади Тадбир ўтказиладиган тил: ўзбек, рус, инглиз Маъруза регламенти: 7 дақиқа. Конференцияга қўшилиш учун линк: ttps://us04web.zoom.us/j/7423451151?pwd=MERrMjg0V1pReUNmaGRWaXZnZG0ydz09 Конференция идентификатори: 742 345 […]

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Бу йил кутилмаган синов ва воқеликларга бой бўлди. Шу сабаб мактабларда битирувчи синф ўқувчиларини кузатиш тадбирлари ҳам ўзгача бўлиб ўтди. Улар устозлари, қадрдон дўстлари, мўътабар маскани билан масофадан туриб хайрлашди. Бугун юртимизда битирувчи синф ўқувчилари байрами, яъни 25 май – “Сўнгги қўнғироқ”. Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби маъмурияти мактабнинг илк битирувчиларини чин дилдан […]