preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Рассом ва устоз педагог

Юртимизнинг тарихий шахслари, оддий меҳнаткашлари, гўзал табиат ва обидалари чиройли ва ёқимли акс эттирилган бадиий асарлар тинимсиз ижодий изланиш йўлидан бораётган таниқли расом монументалист, устоз педагог Рустам Худоберганов мўйқаламига тааллуқлидир Тасвирий санъат даргоҳида ижод қилиб, кўпгина асарлар яратишдан ташқари ўқув юртларига мўлжалланган  “Рангшунослик”, “Рангшунослик асослари”, “Тасвирий санъатда ранг”, “Витраж”, “Композиция”, “Чизма тасвир”, “Рангшунослик ва композиция […]

Ёш мусаввиранинг “Йўл”и

19 июнь куни П. Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби битирувчиси, ёш рассом Шахризода Қурбонованинг “Йўл” номли илк шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Қурбонова Шахризода Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 103-сонли ихтисослашган мактабни тамомлаган ва ҳозирда П.Беньков номидаги Республика санъат мактабининг “Китоб графикаси” йўналишининг битирувчиси ҳисобланади. Светлана Абдураззоқова, Борий Маҳкамов каби иқтидорли устозлар ва усталар қўлида таҳсил […]

Бухоро тасвирлари

#vahimasizkarantin#uydaqolingvaijodqiling Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими аъзоси, рангтасвирчи рассом Бекзод Каримов манзара жанрида навбатдаги асарини якунлади. Рассом аксарият асарларида кўҳна ва замонавий Бухоро қиёфасини тасвирлайди. Мамлакатамизда коронавирус пандемиясига қарши давом этаётган карантин пайтида мусаввир уйда қолиб, вақтдан унумли фойдаланган ҳолда кўнглига тугиб қўйган ижодий лойиҳаларини бирин-кетин тугалламоқда.

Боқий анъаналар

Зардўзлик — амалий санъатнинг зар (тилла ва кумуш суви югуртирилган) ип, нозик сим, ипак билан кашта тикиб безак яратадиган тури. Тарихий манбалар, археологик топилмалар Ўрта Осиё халқлари орасида зардўзи кийим ва бадиий буюмлар тикиш қадимдан ривожланганлигини кўрсатади. Мисол учун, соҳибқирон Амир Темур давлатига келган испан элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўз эсдаликларида зардўзи кўрпа-тўшаклар, ипак […]

Академик Файзулла Аҳмадалиев 70 ёшга тўлди

12 июнь “Дўстлик” ордени соҳиби ( 2012 й.), Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси (2018 й.) Файзуллахон Аҳмадалиев таваллуд топган кун. Рассом 70 ёшга тўлди. Рассом баъзида томошабинга сўфизмга йўғрилган ўз асарларини шарқона гилам, сўзана, жойпўш, дастурхон, рўмол каби ҳошияланган шакл ичида тақдим этади. Халқ хотирасида мустаҳкам ўрин олган ва миллат хазинасига айланган, ўзбекнинг яшаш тарзига […]

Мўйноқ- бугун ва эртага

11 июнь куни Тошкент фотосуратлар уйида “Мўйноқ – бугун ва эртага” фотокўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо фоторассомлар ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбирлари томонидан Оролбўйи ҳудудидан олинган 200 га яқин ҳужжатли ва бадиий фотосуратлар намойиш этилмоқда. Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида […]

Битирув ишлари онлайн ҳимоя қилинмоқда

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши жорий этилган карантин чора-тадбирларига амал қилинган ҳолда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб интернатларида 2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг малакавий битирув диплом иши ҳимояси онлайн тарзда ўтказилмоқда. 11 июнь куни тасарруфдаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида битирувчи синф ўқувчилари битирув малакавий ишларининг онлайн ҳимояси ташкил қилинди. Ҳимояда рассомлик бўлимига Ўзбекистон […]

Янги ўқув йилига ҳужжатлар қабули бошланди

Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби 2020-2021 ўқув йилига кириш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлади. 7-синфни битирган номзодлар ўз ҳужжатларини жорий йил 1 — 30 июнь кунлари қуйидаги йўналишларда топширишлари мумкин:  1. ДAСТГОҲЛИ РAНГТAСВИР РAССОМИДастгохли рангтасвир Тасвирий санъат тўгараги раҳбари 2. МAҲОБAТЛИ РAНГТAСВИР РAССОМИМаҳобатли рангтасвир рассомиТасвирий санъат тўгараги раҳбари 3. […]

Ранглар ва чизиқлар уйғунлиги

Шу йил 6 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Графика шўъбасининг раиси, таниқли рассом Радик Азизовнинг шу номли кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмага рассомнинг акварелда ишлаган 40 га яқин асарлари қўйилди. Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши карантин чора-тадбирлари давом этаётгани учун санъат ихлосмандлари мазкур кўргазмани Икуо Хираяма халқаро […]

Қизғин ижодга чорлаётган беш ташаббус

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли Қарорига мувофиқ мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида барча ижодкорлар бир шиор остида бирлашиб, янада шижоат билан ижод қилмоқдалар. 5 ташаббус доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш, ижод аҳли ва ёшларни рухан қўллаб-қувватлаш, улар ижодларини доимий […]