loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

ЭЪЛОН! ИЖОДИЙ ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ!

Миниатюра ва халқ амалий санъати йўналишидаги ёш ижодкорларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови эълон қилинади. Танловда 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасидаги ижодий йўналишга ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва олийгоҳларнинг барча ўкувчи-талабалари […]

Маданий меросимизга эътибор

15 январь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамкорлигида “Замонавий Ўзбекистонда реставрация ва консервациянинг муҳим муаммолари” мавзуида илмий семинар бўлиб ўтди. Маълумки, диёримиз азалдан илм-маърифат, бунёдкорлик ўчоғи бўлиб келган. Юртимиздан кўплаб аллома зотлар етишиб чиқди, ўзларидан келажак авлод учун улкан […]

Рангларда акс этган Ватан меҳри

Сирдарё вилояти Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси  Ғанишер Норматов ҳамда унинг ўн нафар шогирди ижодий ишлари жамланган «Ватанимга меҳрим — қалбим рангларида» номли кўргазма очилди.   Мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ҳамда 14 Январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган […]

Менинг армиям – менинг фахрим

Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан “Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танлови доирасида ташкил қилинган “Менинг армиям – менинг фахрим!” номли ижодий ишлар кўргазмаси ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. […]

Она Ватан тараннуми

9 январь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Тошкент фотосуратлар уйида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни – муносабати билан “Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!” мавзусида ватанпарварлик, Ватанга қасамёдга содиқлик, халқ билан армиянинг бирдамлиги, миллий армиямиз билан фахрланиш, мардлик ва жасорат каби мазмуний йўналишлар бўйича ташкил этилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Кўргазмада рангтасвир ва графика […]

“Бизнес-клиника” лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида “Бизнес-клиника” лойиҳасини бошлади. Лойиҳа доирасида 1094 рақамли ягона колл-центр ишламоқда. У орқали тадбиркорлар карантин ва ундан кейинги даврда мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорларда белгиланган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чораларидан тўлиқ фойдаланиши мақсадида бепул юридик ва […]

“Қуёшга интилаётган кунгабоқар”

Қорақалпоқ тасвирий санъати ранглар жилокорлиги, жанрлар хилма-хиллиги ва чуқур фалсафий мушоҳадаларга чорловчи композицион ечимга бой асарлар билан танилган. Жоллибай Изентаев, Базарбай Серекеев, Женис Лепесов, Барлиқбай Айтмуратов, Сарсенбай Байбосинов сингари рассомлар бугун қорақалпоқ тасвирий санъатида ўзига хос услубда ижод қилиб танилган ижодкорлар саналади. Уларнинг ижодиёти бугун ёш авлодга катта мактаб вазифасини ўтамоқда. Қорақалпоғистон Халқ рассоми, академик […]

Вазифалар муҳокама қилинди

Бугун, 6 январь куни Бадиий академиянинг анжуманлар залида Ўзбекистон Бадиий академияси Директорлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  Марказий аппарат бошқарма ва бўлим бошлиқлари, тизимдаги ташкилот ҳамда тасарруфдаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда дастлаб 2020 йил якунлари ва бажарилган ишлар бўйича бошқарма ва бўлим бошлиқлари, тизимдаги ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.   Фаолият […]

Рассом ва табиат

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида анъанавий “Рассом ва табиат” бадиий кўргазмасининг 35-чиси бўлиб ўтмоқда. Унда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича “Ўзбекистон манзаралари” акцияси доирасида юртимиз рассомларининг табиат гўзаллигини акс эттирувчи асарлар ҳам намойиш этилмоқда. Бадиий кўргазмада катта авлод вакиллари – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов, […]