loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Санъат соҳасида ўзаро алоқалар ва фикр алмашинув

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Туркманистон Бадиий академияси вакиллари билан видеоконференция орқали мулоқот бўлиб ўтди. Туркманистон Бадиий академияси ташаббуси билан ўтказилган мазкур мулоқот чоғида даcтлаб Туркманистон  таълим муассасасининг проректори томонидан бугунги кун туркман тасвирий ва амалий санъати, таълим муассасасида ташкил этилган йўналишлар ҳамда талабаларнинг ижод маҳсули акс этган тақдимот намойиш этилди. Камолиддин […]

Музейшунослик масалалари

Бугун, 31 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Туркия республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Озарбайжон Фанлар академияси Озарбайжон тарихи миллий музейи билан ҳамкорликда «Замонавий музейшунослик масалалари: фан, таълим ва амалиёт» номли халқаро онлайн илмий семинар ўтказилди. Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан […]

Рассомнинг илк шахсий кўргазмаси

Бугун, 31 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида рассом Сарвар Йўлдошевнинг шахсий кўргазмаси очилди. Сарвар Йўлдошев 1985 йил Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1999-2003 йиллар Наманган тасвирий ва амалий санъат лицей интернатида рангтасвир йўналиши бўйича тахсил олган. Санъатга қизиқиши ортган Сарвар рангтасвир сирларини мукаммал ўрганиш мақсадида ўқишни […]

Рангларда бахтиёр юрт келажаги манзаралари

Аввал хабар берилганидек, юртимиз ёшлари онгида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, ёш ижодкорларнинг тасвирий санъатга бўлган қизикиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда ижодий муҳит шаклланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Бадиий […]

Элга хизмат – олий ҳиммат

Бадиий академия тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳафтанинг чоршанба куни талаба-ёшларда юртимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, уларнинг халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар руҳида камол топишларини таъминлаш мақсадида Ахборот ва мураббийлик соатлари доимий ўтказиб келинмоқда. Бугун, 30 март куни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда «Ижтимоий фанлар, […]

Рассом-ҳайкалтарош кўргазмаси ўз эшикларини очди

Бугун, 30 март куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дамир Рўзибоевнинг “Чизги нафосати” номли шахсий кўргазмаси  очилди. Кўргазмада рассом-ҳайкалтарошнинг 2 та рангтасвир, 7 та ҳайкалтарошлик ҳамда 75 та графика асари ўрин олди. — Бир куни Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган дафтарчалар – анъанавий безакларни ўргатишга мўлжалланган, унинг […]

Устоз-мураббийдан маҳорат сабоғи

Бугун, 30 март куни Андижон ихтисолаштирилган санъат мактаб-интернатида ”Устоз маҳорати” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Андижон давлат университети ўқитувчиси, рассом Ахмаджон Маматалиев билан ижодий учрашув ва маҳорат машғулотлари бўлиб ўтди.  Рассом тасвирий санъат йўналишида таҳсил олаётган ёшларни мутахассислик бўйича қизиқиш ва билимларини  янада ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда […]

Тарғибот лойиҳасига бағишланди

27 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилобар Мирхусанова, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони 1-иловаси […]

АНОНС!

31 март куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Сарвар Йўлдошев шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Чизгилар нафосати

30 март куни соат 18:00 да Тошкент фотосуратлар уйида таниқли ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дамир Рўзибоевнинг “Чизги нафосати” номли шахсий кўргазмасиниг очилиш маросими бўлиб ўтади.