loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Фестиваль очилиши

19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ушбу санъат ҳафталиги янги истеъдодларни юзага чиқариш, ижодий алмашинув, устоз-шогирд анъаналари бардавомлигини таъминлаш, жаҳонга ўзбек тасвирий ва амалий санъати ютуқларини кенг танитишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб […]

Анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди

19 апрель куни пойтахтимизда халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди. Санъат ҳафталиги очилишидан аввал Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи боғида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ташкилот ва таълим муассасалари иштирок этди ва буюк мусаввирга ҳурмат бажо келтирилди.

Анонс: Республика танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”  2008 йил 13 октябрдаги  226-сон  қарорига  асосан жорий йилнинг 15-25 май кунлари  2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари  ўқувчилари ўртасида республика танлови ўтказилади. […]

“Академия” галереясида навбатдаги кўргазма

Куни кеча Бадиий академиянинг “Академия” галереяси муҳташам зали Ўзбекистонниг замонавий тасвирий санъатида аёл образи мавзусига бағишланган “Минг бир пари гўзаллиги” деб номланган баҳор вернисажига ўз эшикларини очмоқда. Кўргазмада таниқли ва ёш рассомларнинг элликдан ортиқ рангтасвир ва ҳайкалтарошлик асарлари намойиш этилмоқда. Кўргазма мазмун жиҳатдан ранг-баранг тус олди. Унда замонавий санъатнинг реализм, нео-фолк, романтик символизм, абстракт санъат […]

Академик Жиззахда ёшлар билан учрашди

Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектр тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумининг 100-сон Баёни ижроси юзасидан 16 апрель куни Жиззах ихтисослашган санъат мактаб-интернатида мазкур мактаб-интернат ўқувчилари ҳамда Жиззах давлат педагогика институти талабаларининг Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Марина Бородина билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғида […]

Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 14 апрелдаги 05/1-953-сонли топшириғига мувофиқ “Мустақиллик монументи”нинг дастлабки лойиҳа намуналарини такомиллаштириш мақсадида етакчи санъатшунос олимлар, истеъдодли ҳайкалтарош ва рассомлар ўртасида танлов эълон қилинмоқда. Монумент лойиҳасида халқимиз мустақиллиги ва озодлиги, эркин ва фаровон ҳаётини бадиий-монументал усулда акс эттирадиган таъсирчан рамзларни топиш ҳамда улардан самарали фойдаланган ҳолда меъморий ечимларни яратишга алоҳида […]

Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академиясининг халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалини ташкил қилиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шу йил 19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси анъанавий Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалини тантанали равишда очади. 14 йилдан буён Ўзбекистон рассомлари, ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўзларининг […]

АНОНС!

Шу йил 16 апрель куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом ва ҳайкалтарошларнинг “Минг бир пари гўзаллиги” номли ижодий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Тошкентда халқаро фестиваль ўтади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги №07-07/1-998-сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 19-23 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади. Мазкур […]

Иқтидорли ёшлар ижоди барчага манзур

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими ҳамда Наманган давлат университети санъатшунослик факультети ҳамкорлигида вилоятдаги 42-сонли умумтаълим мактабида университет ёш иқтидорли талабаларининг “Тасвирий санъат фан ойлиги” ижодий кўргазмаси ўтказилди. Ёшларни тарбиялашдаги Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Ёшлар намойиш этади” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган мазкур кўргазмада ўндан зиёд ёш ижодкорларнинг икки юзга яқин […]