loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Моҳир қўллар

Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик факультети томонидан институтга бириктирилган Абдулла Қаҳҳор  маҳалла фуқаролар йиғинида “Моҳир қўллар” деб номланган кўргазма ва маҳорат дарси ўтказилди. Мазкур тадбирда Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Феруза Хасанова раҳбарлигида, 3-босқич талабалари Умирқулова Ҳуснида заргарлик бўйича, Холиқова Лобар гобелен бўйича, 2- босқич талабаси Ибодуллаева Гулрухсор рангли […]

“Афсоналар водийси”да ижод

Бугун, 31 май куни Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғи ёшлар билан гавжум. Наманган шаҳрида “Янги  Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори  остида ўтаётган ёшлар фестивалининг учинчи кунида тасвирий ва амалий санъат соҳасида билим олаётган истеъдодли ёшлар сафи тобора кўпаяётгани барчамизни қувонтиради. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлимининг ёш  аъзолари Фарҳод Сатторов, Хуршидбек Ўринбоевнинг ижодий асарларидан ташкил […]

Икки авлод вакиллари учрашуви

Беруний туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида истеъдодли рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Сабур Қутлимуратов томонидан маҳорат дарси ташкил этилди. Рассом шу кунга қадар Нукус шаҳри,  Урганч,  Андижон,  Наманган,  Фарғона вилоятларида кўргазмалар уюштирди. Кўргазмалари доирасида ижодий маҳоратини ёш истеъдод куртакларига ўргатиб келди. Санъат мактаби ўқувчилари билан навбатдаги машғулот сўлим табиат қучоғида ўтказилиб,  ёшлар Сабур […]

Бахтли болалик

Дунёда болажонлар кулгиси, нурли чеҳраси, мурғак қалбидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Зотан, ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғ-саломат, юрт корига яровчи оқил бўлиб улғайиши, саодатли ва бахтиёр дамларини кўриб яшаш умрининг асосий мазмунидир. Айни кунларда республикамизнинг турли гўшаларида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан […]

Педагог кадрлар аттестацияси

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишидаги педагог кадрларни соҳа хусусияти бўйича аттестациядан ўтказиш бошланди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов  аттестацияни ўтказиш жараёни тўғрисида атрофлича маълумот берди. Унда Бадиий […]

Боланинг бегонаси бўлмайди

Бугун 31 май куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, “ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда” яқинлашиб келаётган  1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, Яккасарой туманида жойлашган 25-сонли “Имконияти чекланган болалар махсус мактаб интернатида” “БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ” номли хайрия тадбири […]

Рассом билан учрашув

“- Май ойининг сўнгги кунлари Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида малака оширдик. Ҳар бир кунимиз мазмунли, унутилмас воқеаларга бой бўлди. Биз-тингловчилар ўртасида ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Малака ошириш дарслари давомида Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирокида ўтказилган ижодий учрашув ва […]

Япония маданият кунлари ниҳоясига етди

25-29 май кунларипойтахтимиздаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Япония маданияти кунлари бўлиб ўтди.  Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи, Ўзбек-Япон маркази, Япон чой маросимини ўрганиш жамияти ва Ўзбекистон-Япония дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган бўлиб пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига анъанавий япон кимоноси ва япон белбоғи – «оби»ларининг хилма-хиллиги […]

Рассомлар ҳарбийлар ҳузурида

Бугун, 30 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг бир гуруҳ рассомлари ҳам иштирок этишиб, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун рангтасвир ва графика санъати бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Маҳорат дарсида қорақалпоғистонлик истеъдодли рассомлар […]

“Афсоналар водийси”да фестиваль

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида  “Янги  Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори  остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалда Президентимиз томонидан илгари сурилган  беш муҳим ташаббус доирасида тасвирий ва амалий санъат соҳасида билим олаётган ёшлар устозлари – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси наманган вилоят бўлими аъзолари иштирокида  ўзларининг 250 дан ортиқ ижодий асарлари билан фаол иштирок этмоқдалар. 29 май […]