loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўзбекистон Президенти “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” халқаро саммитида иштирок этди

30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди. Икки кунлик форум кун тартибидан иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” тикланиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш, шунингдек, БМТ Барқарор […]

Карвон йўли

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида XIX Халкаро анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу фестиваль доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими аъзолари ҳамда Бадиий академия тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати устоз-мураббийлари фаол иштирок этаяпти. Улар томонидан яратилаётган “Карвон йўли” номли узунлиги 12 метр композиция фестиваль иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, анъанавий […]

Орзулар қанотида

Бугун, 28 май куни Бадиий академиянинг Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Амалий санъат факультети Амалий санъат асарларини таъмирлаш йўналиши 2-босқич талабаси Дилноза Хакимованинг “Орзулар қанотида” номли шахсий кўргазмаси очилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова ёш ижодкорни бугунги кўргазмаси билан муборакбод этар экан, […]

Келажагимиз эгалари

Болалар келажагимиз эгаларидир. Ҳаётимиз давомчиларини асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи. 27 май куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими, Наманган давлат тарихи ва маданият музейи, Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши ҳамкорлиги ва ҳомийлигида яқинлашиб келаётган 1июнь – Халқаро болаларни ҳимоя […]

Маданият кунлари давом этмоқда

28 май куни Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Япония маданият кунларининг 4-куни  доирасида сумиэ намойиши ва оригами бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Унда  ушбу юрт маданияти ихлосмандлари фаол иштирок этиб, ўз қўллари билан оригами ясашди.

Боланинг бегонаси бўлмайди

31 май куни соат 9:00 да  Яккасарой туманида жойлашган 25-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда  1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ” номли хайрия тадбири ташкил этилади. Тадбир доирасида Янгийўл шаҳар 11-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг  9 “б”-синф ўқувчиси Асрор Холмахматовнинг “Она табиат” номли   шахсий кўргазмаси, […]

Нафосат гулшани

Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Миробод туманида жойлашган Билимдон, Миробод, Байналминал ҳамда Яккасарой туманида жойлашган Абдулла Қаҳҳор, Бобур, Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилган. Куни кеча Миробод маҳалла фуқаролар йиғинида Тасвирий санъат факультети, Графика: хаттотлик ва миниатюра таълим йўналиши 3-босқич талабалари Сабрина Жонибекова, Нилуфар Ахмадалиева, Дилшода Ҳошимова, Зилола Бердиевалар […]

Таассуротга бой тадбирлар

Бугун, 27 май куни Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Япония маданият кунларининг 3-куни ҳам сермазмун кечди. Япон маданияти ихлосмандлари ва мухлислари иштирокида кунниг биринчи ярмида оригами ва кирие (бадиий аппликация) сабоқлари, куннинг иккинчи ярмида эса оригами бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Бу жараёнда кунчиқар юрт вакиллари ҳам қатнашди. Шин Мин Канаэ (Япония): – Япониядан […]

Табиат бағрида ижод

22 май – Бутунжаҳон биологик хилма-хиллик куни  муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ва Нукус шаҳар 1-сон Есжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Тасвирий ва амалий санъат” бўлими ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида Бадай тўқай қўриқхонасида дала амалиёти ташкиллаштирилди. Қизиқарли ва мазмунли кечган амалиёт давомида ижодкорлар нафақат плэнерда сурат чизишди, балки қўриқхона ҳудуди […]

Санъат ва ёшлар

Бугун, 26 май куни Бадиий академияга қарашли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Санъат ёшлар нигоҳида» номли магистрантларнинг анъанавий илмий конференцияси бўлиб ўтди. Ёшларнинг бугунги санъат ҳақидаги қарашлари ва илмий таҳлилларига бағишланган мазкур конференцияда институт ректори Н.Сайфуллаев сўзга чиқиб, “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори ҳамда […]