loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Мураббийдан маҳорат дарслари

Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган фестивалда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом-усталар ҳам фаол иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, Турон фанлар академияси академиги, 2018 йилда Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг “Энг яхши мураббий” номинацияси ғолиби Ашурмат Мамасолиев ушбу фестивалда бадиий […]

Кунчиқар юрт маданият кунлари давом этаяпти

Ўзбекистонда Япония маданияти кунлари Бадиий академиянинг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида давом этмоқда. Япония маданият кунлари 2-куни ҳам тадбирларга бой, сермазмун ўтди. Бугун, 26 май куни  Япония маданияти кунлари доирасида анъанавий япон хаттотлиги бўйича маҳорат ошириш дарслари ва япон тили сабоқлари бўлиб ўтди. Япон тили сабоқларини Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи директори Ф.Усмонов […]

Ўзбекистонда Япония маданияти кунлари

Бугун 25 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Ҳираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Ҳираяма Халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон-Япония маркази, Тошкентдаги Япон чойини ичиш маросимини ўрганиш жамияти ва “Ўзбекистон-Япония” дўстлик жамияти ҳамкорлигида “Ўзбекистонда Япония […]

Маданий алоқалар ифодаси

Наманган вилоятида анъанавий 60-халқаро гуллар фестивали доирасида 24 май куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими бадиий галереясида “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлик санъати” кўргазмаси очилди. Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И.Валихўжаев ва Ҳиндистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Лаъл Баҳодур […]

Пойтахтда санъат галереяси очилди

Тошкент шаҳрида рангтасвирчи рассом, “Шуҳрат” медали соҳиби (2020 й.), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаевнинг  санъат галереяси, ижод устахонасининг очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек маданият,санъат соҳаси йирик намояндалари – Ёқуб Аҳмедов, Муяссар Раззоқова, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур,  Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Р. Худойберганов, Ўзбекистон халқ рассоми, академик С.Рахметов ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда […]

Тайинлов

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғига асосан Агабаев Шароф Курбанбай ўғли  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди. Ш.Агабаев 1978 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида таваллуд топган. 2002 йил Тошкент давлат маданият институти бакалавриатини, 2004 йил магистратурасини маданиятшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа […]

Бадиий таълим ривожига хизмат қилади

Жорий йил 30 апрелда «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6218-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан: “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони (ПФ-555-сон, 05.02.1993 й.) 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига; “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент […]

Кўргазма муҳокамаси

Шу йил 25 май куни соат 13.00 да пойтахтимиздаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида ,,Санъатни англаш санъати” кўргазмасининг муҳокама тадбири бўлиб ўтади. Тадбирда таниқли санъатшунослар, атоқли рассомлар иштирок этади. Тасвирий санъат ихлосмандларини ушбу муҳокама ва мулоқотга таклиф этамиз.

Гуллар байрамида рассомлар

23 май куни Наманган вилоятида анъанавий 60-халқаро гуллар фестивали бошланди. Гуллар байрамида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими аъзолари, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи-ўқувчилари ҳам ўзларининг тасвирий, амалий санъатдаги ижодий асарлари билан фаол иштирок этишаяпти.

Ранглар олами

22 май куни Ўзбекистон ногиронлар жамияти Андижон вилояти бўлими, Ўзбекистон халқ демократик партияси Андижон вилояти кенгаши, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими, «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Мафтункор ранглар олами” Республика кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, ташкилотчилар ва вилоятдаги махсус мактаб тарбияланувчилари иштирок этдилар. Танловда […]