loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Фестиваль доирасида кўргазма

Халқаро гуллар фестивалининг 60-юбилейи доирасида Наманган шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясида “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати” мавзусида кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Ҳиндистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандра Шекхар […]

Япония маданият кунлари

Шу йил 25-29 май кунлари Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида Япониянинг Ўзбекистондаги маданияти кунлари бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа ташкилотчилари: Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи, Ўзбекистон-Япония маркази, Тошкентдаги япон чойининг ўрганиш жамияти ва «Ўзбекистон-Япония» дўстлик жамияти. Япония маданияти кунлари доирасида анъанавий япон кимоноси, аёллар белбоғи – «оби», япон елпиғичи, қўғирчоқлар […]

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📣 Қурилиш вазирлиги “Янги аср истеъдодлари-2021” республика кўрик-танловини эълон қилади! 🔎 Кўрик-танлов 11-12 июнь кунлари талаба ёшларнинг билим ва иқтидорларини, инновацион лойиҳа ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш ҳамда иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига қизиқтириш, ижодий билимини кенгайтириш мақсадида online тарзида ўтказилади. 🔰 Кўрик-танлов номинациялари: 1. Энг яхши тасвирий ва амалий санъат асари (рангтасвир, графика, […]

Санъатни англаш санъати

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида 18 май – Халқаро музейлар кунига бағишлаб истеъдодли ёш рассомлар иштирокида ,,Санъатни англаш санъати” номли илмий-маърифий, кўргазмали тадбир ташкил қилинди. Икки куни давом этган ушбу лойиҳанинг биринчи куни галереянинг кичик залида 18 нафар ёш рассом – В.Хапов, Т.Рахметов, Т.Чуб, М.Мирсаидов, А.Хамдамов, У.Ражабов, Н.Шохин, Е.Кулманов, З.Киёмов, Х.Ражапов, Г.Жалолова, Ш.Шодиева, У.Юсупов, Л.Тулаганова, […]

Ватан тараққиётига менинг ҳиссам

Бугун 21 май куни Ўзбекистон Бадий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти,  Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон Қарорининг 6-иловаси 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академиянинг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш […]

Расмлар танлови ва кўргазмаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган Республика ихтисослашган санъат мактаб-интернати 1-4-синф ўқувчилари ўртасида «Кўзмунчоқ» номли расмлар танлови ва кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Танловни ўтказишдан мақсад – ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимизнинг тинч ва […]

Оила мадҳи

18 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазмалар саройида Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш истеъдодли рассом Қазақбай Хожамуратовнинг “Шанарақ чўққиси” номли шахсий кўргазмаси очилди. 34 та рангтасвир асарни жамлаган “Шанарақ чўққиси” – Қазақбайнинг Нукус шаҳридаги илк кўргазмаси саналади. Рассом фалсафага бой, замонавий услуб, тўйинган колорит орқали оила ҳақидаги миллий қарашларини асарларга жо қилган. “Туғилиш”, […]

Қўшиқлар тасвири

Бугун, 18 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ботир Зокиров фонди ҳамкорлигида  Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Менга қўшиқни тасвирлаб бер” номли бадиий кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди.  Ботир Зокиров (1936-1985 йиллар) номи билан Ўзбекистон эстрада-мусиқа санъатининг яратилиши ва ривожланиш тарихидаги бутун бир давр  боғлиқдир. Ижодида ўз даврининг энг […]

Битирувчилар билан учрашув

17 май куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Давлат тест марказининг Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Ё.Каримов билан мактаб-интернат битирувчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат давомида битирувчи ўқувчилар ўқишга бу йилги қабул шартлари ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Фестивалда таниқли рассомлар ва ёшлар иштирок этди

14-16 май кунлари Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган фестивалда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом-усталар ҳам фаол иштирок этди. Фестиваль доирасида пленэр, турли йўналишда кўргазмалар ва маҳорат машғулотлари ташкил қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари – Ашурмуҳаммад Мамасолиев, Солий Қодиров, Жасур Жумаев, Камолиддин Карабаев, Мухтор Нутфуллаев ёшлар […]