loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Тайинлов

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Ешчанов Ойбек Шукурлаевич Иш юритиш, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. О.Ешчанов 1987 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 2009-2016 йиллар давомида Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Тошкент ирригация ва мелиорация институти […]

Шарқ ноталари

И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида рассом Николай Карахан таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан ушбу мўйқалам соҳибининг  асарларидан иборат  “Шарқ ноталари” номли кўргазма очилди. Кўргазмада рассомнинг музей фондида сақланаётган 80 га яқин турли жанрда яратилган асарлари ўрин олган   Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими жамоаси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими аъзолари ҳамда […]

Мўйноқда фестиваль

14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманида “Стихия”  фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда  Ўзбекистон  Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими аъзоси, ҳунарманд  Махада Алламбергенова ҳам ижод намуналари билан иштирок этди. Фестивалда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар, фестиваль доирасидаги форумда  Ўзбекистон ва Россия олимлари, экологлари ва мутахассислари ҳам қатнашди.

Музей тоифа олди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Давлат музейларининг тоифаларини белгилаш бўйича махсус комиссия мажлисининг қарори билан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейига Биринчи тоифа берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 2-илова, Давлат музейларининг тоифалари тўғрисида НИЗОМда қайд этилганидек: Музейларнинг асосий фондида сақланаётган музей ашёлари, музей коллекцияларининг ноёблиги, уларнинг […]

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари икки мамлакат етакчиларининг […]

Боқий гўзаллик

Ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ифтихори  Игорь Савицкийнинг  ўлкада маданият ва санъат ривожига қўшган мислсиз ҳиссасининг бир жиҳатини унинг устозлик фаолияти, рассомларнинг янги авлодини ўз атрофида бирлаштиргани билан изоҳлаш мумкин. Ўтган асрнинг 50-йилларида Савицкийнинг ташрифи билан Қорақалпоғистонда тасвирий санъатнинг ўзига хос мактаби шаклланди. Мусаввирнинг атрофида бирин-кетин Омонкелди Утегенов,  Бозорбой Серекеев, Қодирбой Соипов, Жолдасбек Қуттимуродов, Дарибой Туриниязов […]

«Очиқ осмон остидаги музей» – рангларда

Рассомлар орасида “саёҳатчи” рассомлар ҳам борки, улар шаҳар ва қишлоқлар, тоғу-тошлар ва адирлар бағрига чиқиб, пленэрда ижод этишни хуш кўришади. Пленер Хоразм вилоятида ўтди. Қорақалпоғистонлик ёш рассомлар Ажинияз Кудайбергенов, Тимур Сулайманов ва Полатжон Абдиреймовлар ижодида эса саёҳатлар чоғида яратилган гўзал рангтасвир асарлар бугун санъат ихлосмандларининг таҳсинига сазовар бўлиб бормоқда. Бу сафар рассомлар «Очиқ осмон остидаги […]

Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатимизга ташриф буюради. Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши […]

Рамазон ҳайити муносабати билан хорижий ҳамкорлардан қутловлар

Ушбу қутлуғ айём кунларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан бутун мусулмон олами учун муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрик ва тилаклар изҳор этилган қутловлар келмоқда. Хорижий ҳамкорлар ўз табрикномаларида кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаб, Ўзбекистон билан дўстлик муносабатларини янада […]

Битирувчиларнинг ҳисобот кўргазмаси

Бугун 12 май куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотосуратлар уйида ТФУ қошидаги Ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг 29-ҳисобот кўргазмаси бўлиб ўтди. Тақдим этилаётган фотоасарларда мафтункор манзаралар, ижодкорларнинг теварак-атроф ва табиатга бўлган муносабатлари, уларнинг қизиқишлари намойиш этилади. Кўргазма мактаб-студиянинг 29-битирувчилари таҳсилининг якуний самарасидир. Мактаб-студияда талабаларга Ўзбекистоннинг етакчи фотоусталари ва истеъдодли устозлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шўъбаси” […]