loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Сўлим табиат рассом нигоҳида

Юртимиз табиатининг рангларга бой манзаралари рассомларимиз ижодига илҳом манбаи бўлиб келган. Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов ёзнинг иссиқ кунларида Тошкент вилоятининг сўлим Чорвоқ ҳудудига ижодий саёҳат уюштирди. Академик рассомга Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими аъзоси Эркин Орол ва бошқа ижодкорлар хамроҳлик қилди. Рассомлар ижодий саёҳати давом этмоқда.

Иқтидор ва салоҳият синови

Аввал хабар қилинганидек, (https://t.me/artacademyuz/8491) шу кунларда П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишига ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида Республика танлови бўлиб ўтмоқда. Бугун, 17 июнь – танловнинг тўртинчи кунида иштирокчилар дизайн йўналишида саноат, интерьер, мебель, ландшафт, лойиҳа дизайни […]

Табиат бағрида ижод

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Рўзи Чориев номидаги  Сурхондарё  ихтисослаштирилган  санъат мактаб-интернати ўқувчилари  жорий йил 1-12 июнь кунлари ёзги амалиётда бўлдилар. Амалиёт даврини ўқувчи ва ота-оналарнинг хоҳиш истакларига қараб икки гуруҳ  бўлиб  ўтиш режалаштириб олинди. Ўқувчилардан  80 нафари Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган  “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” оромгохи бағрида ,82 нафари Термиз шаҳрида ёзги амалиётни ўташди. Амалиёт даврида манзара, этюд,Термиз […]

Қалдирғочлар парвозда

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимояси Марказий кўргазмалар залида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бугун, 16 июнь куни маҳобатли рангтасвир йўналишида институтнинг 13 нафар талабаси битирув малакавий ишларини муносиб ва муваффақиятли ҳимоя қилишди.

Талабаларнинг ҳаяжонли дамлари

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 16 июнь куни мазкур институт Амалий санъат факультети Ҳайкалторошлик йўналиши талабалари бу жараёндан ўтишди. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Бадиий академия Бош илмий котиби Ф.Обиджонова институт ректори Н.Сайфуллаев ва комиссия аъзолари хамроҳлигида битирув […]

Битирув малакавий иши ҳимояси давом этмоқда

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўқувчилар битирув малакавий ишини топширишди. Унда жами 55 нафар ўқувчи иштирок этиб, дастгоҳли рангтасвир, кино ва телевидения ҳамда китоб графикаси йўналишларида ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этишди. Ўқувчилар битирув малакавий ишига Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ғофур Қодиров раислик қилди. РИСМИ ўқувчиларининг қизғин, савол-жавобларга […]

Талабалар ўз ишини ҳимоя қилишди

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Дастгоҳли рангтасвир йўналиши талабаларининг Битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий акаднмияси раиси Акмал Нур ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев битирувчи-ёшларни ушбу ҳаяжонли масъулиятли ҳимоя билан муборкбод этиб уларга келажакда институтда эгаллаган билим […]

Республика танлови ўтказилмоқда

Бугун, 14 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасарруфдаги П.Беньков номли Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Тасвирий ва амалий  санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари) да сабоқ олаётган ўқувчилар ўртасида Республика танловига старт берилди. Мамлакатимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган ва […]

Тасвирларда ижод завқи

Бугун, 14 июнь куни Тошкент фотосуратлар уйида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети Амалий графика кафедраси Компьютер графикаси ва бадиий фото таълим йўналиши 4-босқич битирувчи  талабаларининг “Тасвирларда ижод завқи” номли ижодий кўргазмаси очилди. Тасвирий санъатнинг энг сўнгги йўналишларидан бири бўлган фотография санъати ўзининг кенг имкониятлари билан аллақачон эътибор марказидан жой олиб […]

Фаолият самарадорлиги таъминланади

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброхим Валихўжаев ва масъул котиб Наргиза Мусахўжаева Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтишди. Вакиллар сафар давомида уюшманинг Қоракалпоғистон бўлими навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этишди. Йиғилишда уюшма бўлими иш фаолияти самарадорлигини ошириш, ижодий ишларнинг савиясини юқори даражага кўтариш, белгиланган маданий-маърифий, кўргазмали тадбирларни ўз муддатида ташкил этиш ва ўтказиш, ёш рассомларга имкониятлар […]