loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Экспертлар иш бошлади

Аввал хабар қилинганидек, бу йил илк бор Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан олий таълим муассасаларининг иқтидорли ва ижодкор талабалари учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси танлови ўтказилади. Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида стпиендияга номзодларнинг ҳужжатларини Низом талаблари ҳамда баҳолаш мезонларига мувофиқ ўрганиб чиқиш бўйича Эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бадиий академия […]

Ижодий имтиҳон бошланди

Бугун, 28 июлдан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди. Жорий ўқув йилида имтиҳонлар йўналишлар кесимида ташкил этилган бўлиб, дастлабки куни Дастгоҳли рангтасвир, Маҳобатли рангтасвир, Профессионал таълим: дастгоҳли рангтасвир, Ҳайкалтарошлик каби йўналишларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун ижодий имтиҳон бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнида […]

Имтиҳон баллари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июнда қабул қилинган “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-5157-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академия тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига 2021/2022 ўқув йили учун хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият […]

Ижодий ташриф!

2021-йилнинг 24-июль куни Сирдарё Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси раиси Бойбеков Анорқул Шерқулович бошчилигидаги Сирдарёлик бир гуруҳ (50-нафарга яқин) рассомлар ва депутатлардан иборат меҳмонлар Наманган вилоят бадиий ижодкорлар уюшмасига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида, меҳмонлар Наманган вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг ижоди ҳамда Наманган Халқ амалий санъати асарлари билан ҳам танишдилар. Меҳмонларда айниқса Чуст пичоқчилик санъати, Наманган кулолчилик […]

Таъзия

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Меҳнат шухрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси, рангтасвирчи рассом Атахон Аллабергенов 74 ёшида бу дунёни тарк этди. Ўзбекистон Бадиий академияси марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Онлайн танлов-кўргазма эълон қилинди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз  йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида «Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда» номли  онлайн танлов-кўргазма эълон қилди. Ушбу онлайн танлов-кўргазма: ✔️«Энг яхши рангтасвир асари» ✔️«Энг яхши ҳайкалтарошлик асари» ✔️«Энг яхши графика асари» ✔️«Энг яхши миниатюра […]

Бу йилги сайлов жараёнларининг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат?

Аввал хабар берганимиздек,  23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди. Ушбу муҳим сиёсий жараёнга старт берилиб, сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди. Мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижлик ва маҳаллий журналистлар, сиёсий партиялар вакиллари учун […]

Президентлик сайлов кампаниясига старт берилди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди.    Сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди. Сайлов […]

Болалар оромгоҳида маҳорат сабоқлари

Wест Cамп – Бўстонлиқ туманининг Хумсон тоғи бағрида 2010 йилда ташкил қилинган болалар соғломлаштириш оромгоҳи.  Оромгоҳда хордиқ чиқариш кун тартиби болалар учун қизиқарли яратилган. Улар кун давомида инглиз тилини ўрганишдан ташқари бадан тарбия машқлари, ақлни чархловчи турли машғулотлар билан шуғулланишади. West Camp оромгоҳи мутасаддилари томонидан таклиф қилинган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,  рассом,  бадиий кулол […]

“Diplomatic World” ижрочи директори Барбара Дитрих Бадиий академияда бўлди

17 июль куни Ўзбекистон Бадиий академиясида мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси мурожаатига мувофиқ “Diplomatic World” халқаро журнали ижрочи директори Барбара Дитрих ва “Diplomatic World Institute” маркази лойиҳалар бўйича менежери Альберто Туркстра билан учрашув бўлиб ўтди. “Diplomatic World” журнали сиёсат, дипломатия, бизнес, молия, санъат ва маданият соҳаларини кенг ёритиб келади. Журнал Европа парламенти аъзолари, Европа Иттифоқи раҳбарлари, ишбилармон […]